Россиянинг қатор ҳудудларида 20 йил ичида биринчи марта қотилликлар сони ортди
Россияда қотиллик ва қотилликка суиқасд ҳолатлари ошгани қайд этилган – уларнинг сони 2021 йилдаги 7332 ҳолатдан 2022 йилда 7628 тагача, 4 фоизга ошган. Бу Украинадаги уруш билан боғлиқми ёки йўқми - номаълум, экспертлар бу борада турлича фикрда.
2022 йил Россияда жиноятларнинг умумий даражаси пасайган, аммо қотилликлар ва қотилликка уринишлар сони ўтган йилга нисбатан 4 фоизга ошган. Бундай маълумотлар «Травмпункт» адвокатлик фирмасининг ҳудудий суд департаментлари, Россия Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратурасининг расмий маълумотларига таянган ҳисоботида келтирилди, деб ёзади «Коммерсант» газетаси 28 март, сешанба куни.
«Қуролли тўқнашувларга алоқадор мамлакатларда зўравонликнинг кучайиши намуналари» ҳисоботида айтилишича, сўнгги йигирма йил ичида Россияда қотилликлар ва қотилликка уринишлар сони камаймоқда. 2002 йилда 32 265 та, 2021 йилда 7 332 та жиноят қайд этилган. 2022 йилда қотиллик ва қотилликка уринишлар сони ўтган йилга нисбатан 296 тага кўп бўлган.
Ҳарбий можаролар зонаси билан чегарадош ҳудудларда ушбу оғир жиноятларнинг ўсиши қайд этилди. Белгород вилоятида 102 та қотиллик ва суиқасд (2021 йилда - 52 та), Курск вилоятида - 89 та (бир йил аввал 58 та) содир этилган. Шу билан бирга, бошқа бир қатор ҳудудларда ҳам жиноятлар ортган. Хусусан, Тамбов вилоятида йил давомида қотиллик ва суиқасдлар сони 26 тадан 44 тага, Киров вилоятида 45 тадан 62 тага, Бурятия Республикасида 134 тадан 177 тага, Москвада 269 тадан 413 тага кўпайган.
Бундан ташқари, 2022 йилда аёллар оилавий зўравонлик қурбони бўлганликларини айтиб, психологик ёрдам телефонларига кўпроқ мурожаат қилишган, дея қайд этади ҳисобот муаллифлари. Уларнинг фикрига кўра, бу спиртли ичимликларни истеъмол қилишнинг кўпайиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. 2022 йилда, Росалкоголрегулирование маълумотларига кўра, кучли алкоголнинг чакана савдоси 6,8 фоизга ошди. Россияда қотилликларнинг 70-80 фоизи маст ҳолда содир этилган, дейди адвокатлар.
Таърифланган ҳодисалар Украинадаги уруш фонида содир бўлмоқда, деб ҳисоблайди ҳисобот муаллифлари. Криминолог, ҳуқуқшунос ва собиқ терговчи Игор Маркеловнинг таъкидлашича, бундай хулоса учун маълумотлар етарли эмас. Унинг тан олишича, жиноятчиликнинг ортиши мигрантлар ва қочқинлар ҳисобига аҳоли сонининг кўпайиши натижаси бўлиши мумкин.
Мавзуга оид
23:24 / 13.11.2024
Россия ҳукумати яраланган ҳарбийлар учун тўлов тизимини ўзгартирди
20:43 / 13.11.2024
«Мосфильм» киностудияси ўз омборидаги танкларни Россия армиясига топширди
19:33 / 13.11.2024
Россияда мигрант болаларнинг рус тилини билиш даражаси текширилиши мумкин
17:53 / 13.11.2024