Ўзбекистон | 18:55 / 11.04.2023
11102
5 дақиқада ўқилади
Реклама

Ўзбекистонда кичик қуёш энергетикасини ривожлантиришнинг янги босқичи

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 февралдаги ПП-57-сон қарори билан кичик қувватли қайта тикланувчи энергетика ривожланишига катта рағбат берилди, хусусан, ижтимоий соҳа ва давлат ташкилотларида кичик қувватли қуёш электр станцияларини қуриш режаси тасдиқланди.

Фото: Virtec Power

Ушбу режага мувофиқ, 2023 йилда 20 минг объектга қарийб 220 минг кВт қувватга тенг кичик қуёш электр станцияларни ўрнатиш режалаштирилган.

Апрел ойининг бошида маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ушбу режанинг 40 фоизи бажарилиб, 4 мингдан ортиқ объектларда – 90 минг кВт қувватдан ортиқ фотоэлектр станциялари ўрнатилди, бунга 1 триллион бюджет ва бюджетдан ташқари маблағлар сарф қилинган.

Бундан хулоса қилиш мумкинки, бугунги кунда юртимиздаги фотоэлектр станцияларнинг 1 кВт номинал қувватининг бозор қиймати 11 миллион сўмдан бошланади.

Шу билан бирга, юқоридаги режани самарали амалга ошириш учун давлат мулкига асосланган махсус Яшил Энергия компанияси ташкил этилди. Компания жорий йилнинг 10 мартида Ўзбекистон давлат харидларининг махсус электрон порталида (etender.uzех.uz) бошланғич нархи 2,2 трл сўм бўлган кичик қуёш фотоэлектр станцияларини тайёр ҳолда қуриш учун энг яхши таклифлар учун танлов эълон қилди.

Энергетика вазирлигининг расмий веб-сайти ва Telegram каналида ушбу танлов кенг ёритиб борилгани сабабли танловда 15 дан ортиқ компаниялар, шу жумладан Modern Power Systems, Sun High Tech, O'zelektroapparat каби таниқли компаниялар, ўртасида шиддатли рақобат шароитида бўлиб ўтди.

Танлов шаффофлиги, юқори техник талаблар ва Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов бошчилигидаги харид комиссиясининг холислиги туфайли юртимиз кичик қуёш энергетикаси тарихида янги босқични очди.

Танлов натижаси бўйича дунёнинг етакчи Trina Solar компаниясининг энг замонавий Vertex қуёш панеллари (икки томонли, 21% дан юқори самарадорликка эга ва 555 Вт қувватли) ва Австриянинг машҳур Fronius компаниясининг смарт инверторларини таклиф қилган маҳаллий Virtec Power компанияси ғолиб деб топилган.  

Қайд этиш лозимки, Virtec Power компанияси томонидан қуёш фотоэлектр станциялари учун юқори сифатли компонентлар ва талаб этилганидан 19% кўпроқ қувват ўрнатиш таклиф этганида ҳам тўртта лот бўйича умумий таклифи захира ғолиби бўлган Cifra B компанияси таклифидан 184 миллиард сўмга, соҳанинг етакчиларидан бири ҳисобланган Sun HighTech компаниясининг таклифидан эса 229 миллиард сўмга арзондир.

Шундай қилиб, Virtec Power компанияси томонидан қуёш фотоэлектр станцияларининг 1 кВт ўзгарувчан ток қувватига, яъни 1,19 кВт номинал қувватига тенг, таклиф қилган бўлса-да, ўртача нарх 8,1 миллион сўмни ташкил этди.

Мазкур Benchmark нарх-сифат нуқтаи назаридан юртимиз учун рекорд ҳисобланиб, бозор ва эксперт доиралари учун намуна бўлибгина қолмай, балки давлат бюджети, бюджетдан ташқари маблағлар, тадбиркорлик субъектлари ва аҳоли харажатини сезиларли даражада тежаш учун ҳақиқий имконият яратади.

Таққослаш учун айтиш мумкинки, тенг шартларда ҳисобланганда, Virtec Power томонидан 1 кВт ўзгарувчан ток қуввати учун таклиф этилган нарх Ўзбекистоннинг кичик қуёш энергетикаси бозори ва EnergyMarket.uz электрон платформасида ўрнатилган ўртача нархдан деярли 40% арзондир.

Эслатиб ўтамиз, EnergyMarket.uz орқали Энергетика вазирлиги қошидаги бюджетдан ташқари энергия тежаш жамғармаси томонидан қуёш фотоэлектр станцияларини чекланган компанияларда сотиб олиб ўрнатган аҳоли ва тадбиркорлик субъектларига давлат субсидиялари берилади.

Virtec Power кейинги мақолаларда манфаатдор томонлар билан келгусида ҳамкорлик қилишга йўналтирилган ўз бизнес моделини, етакчи хорижий компаниялар билан яқин алоқаларни ўрнатишнинг муваффақият сирларини, йирик шартномалар тафсилотларини, маҳаллийлаштириш даражасини 70% га ошириш учун ишлаб чиқариш қувватларини ишга тушириш, шунингдек, республикамизнинг барча ҳудудларида хизмат кўрсатиш марказларини очиш ва бошқаларни батафсил ёритиб беради.

Маълумот учун, Virtec Power 1999 йилда ташкил этилган бўлиб компания тарихи Ўзбекистон ва Марказий Осиё мамлакатлари бозорида 20 йилдан ортиқ муддат билан белгиланади. 2019 йилдан бошлаб компаниянинг асосий фаолияти энергетикага қаратилган, хусусан, қайта тикланувчи энергия манбалари соҳасида консультацион хизмат кўрсатиш, лойиҳалаштириш, қуриш ва ишга туширишдан иборатдир.

Virtec Power манзили: Тошкент, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 1 пр., 12-уй.

Телефон: +998712155153, +998990101034

Web-site: www.virtecpower.uz

E-mail: virtec.power@gmail.com

Реклама ҳуқуқи асосида