Қатор мамлакатлар АҚШ ва Россия ўртасидаги қарама-қаршилик қандай якунланишини кутмоқчи – ОАВ
Ҳиндистон, Покистон ва Миср каби ривожланаётган давлатлар Россия, АҚШ ва Хитой ўртасида кучайиб бораётган қарама-қаршиликдан ўзини олиб қочишга уринмоқда.
Ҳиндистон, Покистон ва Миср каби ривожланаётган давлатлар Россия, АҚШ ва Хитой ўртасидаги кучайиб бораётган қарама-қаршиликда тарафкаш бўлишга интилмаяпти ва баъзи ҳолларда ундан ўзи учун манфаат топишга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳақда The Washington Post Америка разведкаси махфий ҳужжатларига таяниб хабар берди.
Шу сабабли Байден маъмурияти халқаро сиёсатдаги саъй-ҳаракатлари учун тарафдор топишда жиддий қийинчиликларга дуч келмоқда. Жумладан, гап авторитаризм тарқалишининг олдини олиш, Россия тажовузини тийиб туриш ва Хитойнинг кучайиб бораётган таъсирининг олдини олиш ҳақида кетяпти.
Масалан, Покистон ўз иқтисодиёти ва хавфсизлигини қўллаб-қувватлаш учун Қўшма Штатлардан миллиардлаб доллар олган. Бироқ, ҳозир мамлакат Хитой сармоясига жуда боғлиқ. Покистон ташқи ишлар вазири Ҳина Раббоний Кҳар март ойида Покистон энди АҚШ ва Хитой ўртасида мувозанатни сақлашга ҳаракат қилмаётганини айтди.
«Исломобод АҚШ билан муносабатларни сақлаб қолиш учун Ғарбга ён босишдан қочиши керак. Акс ҳолда Хитой билан «ҳақиқий стратегик» ҳамкорликнинг афзалликларидан маҳрум бўлиши мумкин», деган Кҳар «Покистоннинг қийин танловлари» номли ички ҳужжатда.
Яна бир ҳужжатда айтилишича, Покистон Россияни Украинадаги урушни бошлаганликда қораловчи БМТ резолюциясини қўллаб-қувватлаши учун Ғарб босими кучайишини кутмоқда. Бироқ бу Россия билан савдо ва энергетика келишувларини хавф остига қўйиши мумкин. 23 февраль куни Бош Ассамблеяда резолюция бўйича овоз бериш чоғида Покистон бетараф қолган 32 давлат орасида эди.
Ҳиндистон ҳам Вашингтон ёки Москва тарафини олишдан тийиляпти. Ахборот манбаларининг таъкидлашича, Деҳли Украинадаги урушни қўллаб-қувватламайди. Бош вазир Нарендра Моди бу ҳақда Россия президенти Владимир Путинга шахсан айтган. Аммо Деҳли Москва билан энергетика ва иқтисодиёт соҳасида мустаҳкам алоқаларга эга. Шунингдек, Ҳиндистон БМТда Россия ёрдамига таянади.
Вашингтондан йилига 1 миллиард доллардан ортиқ ёрдам оладиган ва айни пайтда Москва билан яқин алоқада бўлган Миср кескинлик кучайиб бораётганини ўткир қабул қиляпти. Апрель ойи бошида Миср Россияга ракета етказиб беришни режалаштираётгани, бироқ АҚШ босими остида бундан воз кечиб, Украина учун ўқ-дорилар ишлаб чиқаришга рози бўлгани ҳақида хабар тарқалди. Москва гўёки Қоҳира унга ракета етказиш ниятида экани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Байден маъмурияти энг яқин иттифоқчилари қаторига кирмайдиган давлатларга бир томондан АҚШ, иккинчи томондан Россия ва Хитой ўртасида танлов қилишни талаб этмаслигини билдиришга уринган. Аммо бундай давлатлар, жумладан, Жанубий Африка ва Колумбия ўзини аниқ танлов олдига қўйилаётганини ҳис этмоқда ва бу танловдан тийилмоқда.
Мавзуга оид
09:22
Украиналик фаоллар яна Навалнаянинг нутқини тўхтатишга уринди
07:56
Пентагон Украинага ёрдам учун қолган пул миқдорини эълон қилди
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
21:13 / 12.11.2024