Жаҳон | 15:02 / 13.05.2023
21748
5 дақиқада ўқилади

Бахмут атрофидаги жанглар, асир ва ярадорлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 433-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • РФ мудофаа вазирлиги Украина ҚК 11 май куни Донецк области Соледар йўналишида «узунлиги 95 километр бўлган бутун туташув чизиғи бўйлаб ҳужумга ўтгани» ҳақида маълум қилди. Россия ҳарбий идораси версиясига кўра, барча ҳужумлар қайтарилган.
  • «Вагнер» ХҲК асосчиси Евгений Пригожин Россия мунтазам армияси бўлинмалари Бахмутдаги Украина армияси таъминотидаги асосий йўл бўлган Часив Ярдан келувчи йўлни ортиқ блоклай олмаётганини маълум қилди. Шунингдек, Пригожин РФ мудофаа вазири Сергей Шойгуга шахсан Бахмутга келишни таклиф этди.
  • CNN телеканали ўз манбасига таянган ҳолда Украина ҚК фронтда қарши ҳужум арафасида «шакллантирувчи операциялар» бошлагани ҳақида хабар қилди.
  • Россияда Кремлга дронлар ҳужуми ҳақидаги изоҳ учун биринчи бор жиноий иш қўзғатилди. Бу иш фигуранти Челябинскда яшовчи киши бўлиб, у «терроризмга чақириқ»да айбланиб, етти йил муддатга қамалиши мумкин.
  • Британиянинг The Times нашри «Евровидение» ташкилотчилари Украина президенти Володимир Зеленскийга конкурс томошабинларига мурожаат билан чиқишига рухсат бермаганини хабар қилди. Зеленскийнинг матбуот котиби эса Украина президенти офиси «Евровидение» ташкилотчиларига бундай сўров билан мурожаат қилмаганини айтди.

Константиновка ўққа тутилиши оқибатлари

12 май куни Россия кучлари Донецк областидаги Константиновка шаҳрини яна бир бор ўққа тутди. Шаҳар маъмурияти раҳбари Олексей Рослов хабар қилишича, отишма қарийб бир соат давом этган. Донецк области раҳбари Павел Кириленкога кўра, 28 та хусусий уй, иккита кўп қаватли уй, иккита газ узатиш қувури ва бир дўкон биноси шикастланган. Бир киши яраланган.

Ўт ўчирувчилар Константиновкага 12 май куни берилган зарбалар оқибатида ёнаётган уй ҳудудида
Sofiia Gatilova / Reuters / Scanpix / LETA

Бахмут атрофидаги украин ҳарбийлари

«Вагнер» ХҲК асосчиси Евгений Пригожин 12 май куни яна бир бор Россия мунтазам армияси бўлинмаларини Бахмут атрофидаги позицияларни жангсиз ташлаб кетишда айблади. Хусусан, унинг сўзларига кўра, Россия қўшини энди Бахмутдаги Украина гарнизонини Часив Ярдаги таъминот базаси билан боғловчи йўлни блоклашни тўхтатган.

Пригожиннинг тасдиқлашича, Бахмутни тўлиқ эгаллаш учун унинг жангчилари яна 20 га яқин кўп қаватли бинони эгаллаши талаб этилади. «Аммо энди Бахмутнинг эгалланиши Россия Федерациясига ҳеч нарса бермайди, чунки қанотлар парчаланмоқда, фронт қуламоқда», — дея қўшимча қилган вагнерчилар раҳбари.

Ўз навбатида, Украина мудофаа вазирлиги 12 май куни Украина ҚК Бахмут йўналишида икки километрга илгарилаганини тасдиқлади.

Украина армияси танки Бахмут атрофида
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Жангдан кейин дам олаётган украиналик ҳарбий хизматчилар
Serhii Nuzhnenko / Radio Free Europe / Scanpix / LETA
Россиялик аскар жасади яқинидан ўтаётган украиналик ҳарбий
Serhii Nuzhnenko / Radio Free Europe / Scanpix / LETA
Ҳарбий медиклар Бахмут атрофидаги йўлда яраланган жангчига ёрдам кўрсатишмоқда
Boghdan Kutiepov / AP / Scanpix / LETA
Украиналик аскарлар ва россиялик ҳарбий асир қарши ҳужум давомида эгалланган позицияда
Serhii Nuzhnenko / Radio Free Europe / Scanpix / LETA
Юзи куйган украиналик жангчи ҳарбий медиклар ёрдамга келишини кутмоқда
Boghdan Kutiepov / AP / Scanpix / LETA

Бэнкси сурати Ирпиндаги бинодан демонтаж қилиниши

Россиянинг Украинага босқинининг илк ойидаги ҳарбий ҳаракатлардан жиддий шикастланган Киев яқинидаги Ирпин шаҳрида деворида шар устида турган гимнастикачи қиз тасвири акс этган кўп қаватли бинони снос қилиш бошланди. Бу британиялик кўча рассоми Бэнкси Киев ва Киев областининг оккупация қилинган ҳудудларида чизган етти граффитидан биридир.

Ирпиндаги граффити акс этган кўп қаватли бино отишмалар вақтида жиддий шикастланган ва уни таъмирлаб бўлмайди. Аммо граффитининг ўзини сақлаб қолишади. «Наш Киев» нашрининг ёзишича, гимнасткачи акс этган девор қисмини бузилаётган уй яқинидаги хиёбонга жойлаштириш режалаштирилган.

Ирпинда Бэнкси сурати чизилган бино деворининг демонтаж қилиниши
Andrii Nesterenko / Reuters / Scanpix / LETA

Мавзуга оид