Глобал муаммо: 25 май – Халқаро йўқолган болалар куни
Ҳар йили 25 май – бутун дунёда бедарак йўқолган болаларни ҳимоя қилиш куни халқаро миқёсда нишонланади.
Йўқолган болалар муаммосига алоҳида кун бағишлаш ғояси биринчи марта Қўшма Штатларда пайдо бўлган. 1979 йил 25 май куни 6 ёшли америкалик болакай Итан Пац мактабдан уйига қайтаётганда ғойиб бўлди ва топилмади. 1983 йилда, бола йўқолганидан 4 йил ўтгач, АҚШ президенти Роналд Рейган 25 майни Миллий бедарак йўқолган болалар куни деб эълон қилди.
1984 йилда Қўшма Штатларда бедарак йўқолган ва эксплуатация қилинган болалар миллий маркази (National Center for Missing and Exploited Children, NCMEC) ташкил этилди.
Америка ташаббуси Европада қўллаб-қувватланди. 1998 йилда Халқаро бедарак йўқолган ва эксплуатация қилинган болалар маркази (ICMEC) ташкил этилган ва 1999 йил апрель ойида расман очилган.
1998 йилда ICMEC бутун дунё бўйлаб бедарак йўқолган болалар ҳақидаги фотосуратлар ва маълумотларнинг кўп тилли маълумотлар базасини (GMCN) ташкил этди. Ҳозирда GMCN аъзолари 34 та мамлакатдан иборат.
2001 йилда ICMEC саъй-ҳаракатлари билан 25 май биринчи марта Халқаро бедарак йўқолган болаларни ҳимоя қилиш куни сифатида нишонланди.
Халқаро бедарак йўқолган болалар куни тадбирларининг мақсади жамоатчилик эътиборини болаларни ўғирлаш, оғир ҳаётий вазиятлар ва ноқонуний эксплуатациядан ҳимоя қилиш муаммосига қаратишдан иборат.
Йўқолган болалар кунининг рамзи - кўк рангли зағчакўз гули ҳисобланади.
«Йўқолган бола» тушунчасининг умумий таърифи йўқлиги дунёдаги муаммонинг кўламини баҳолашни имконсиз қилади. ICMEC маълумотларига кўра, 2022 йилда Канадада 30 840 нафар бола бедарак йўқолгани қайд этилган. Шунингдек, Жанубий Кореяда 26 416 нафар бола, АҚШда 2021 йилда 359 094 нафар бола, Италияда 2021 йилда 12 117 нафар бола, Германияда 83,9 минг бола, Австралияда 34 минг нафар бола, Францияда 43 870 бола йўқолган.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, болалар йўқолиши ҳолатларининг атиги 10 фоизи жиноятлар ёки бахтсиз ҳодисалар билан боғлиқ, кўпинча улар уйдан ёки болалар боғчасидан қочиб кетишади. Бунинг сабаблари уйда, мактабда, дўстлар билан низолар бўлиши мумкин. Ёш болаларга келсак, улар кўпинча паркда, велосипедда сайр қилишда адашиб қолади - ота-оналари уларни қаровсиз қолдиради. Энг кўп йўқолиш ҳолатлари ёз фаслида, табиий муҳитда, сув бўйида дам олиш пайтида ва йилнинг бошқа вақтларида - шаҳарларда содир бўлади.
Мутахассислар, агар бола алоқага чиқмаса, белгиланган вақтда уйга қайтмаса, дарҳол, ярим соат ичида қидиришни бошлашни тавсия қилади.
Мавзуга оид
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024
АҚШ Сурияда эронпараст гуруҳлар объектларига зарба берди
16:42 / 11.11.2024