19:38 / 06.06.2023
10714

Шойгу сентябрь ойидан бери биринчи марта Россия армияси йўқотишлари ҳақида хабар берди

Россия Мудофаа вазири Украинанинг 4-5 июнь кунлари амалга оширган ҳужуми давомида 71 ҳарбий ҳалок бўлганини айтди.

Фото: ТАСС

Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу Украина ҳужумини қайтариш жараёнида ҳалок бўлган россиялик ҳарбийлар ҳақида маълумот берди.

«Афсуски, йўқотишларимиз бор. Украина Қуролли кучларининг ҳужумини қайтариш жараёнида 71 нафар россиялик ҳарбий ҳалок бўлди, яна 210 нафари яраланди. 15 та танк, 9 та пиёда жанговар машинаси, 2 та автомобиль ва 9 та тўп йўқ қилинди», деди у.

Вазир сўзларига кўра, Украина 4 июнь куни 5 та йўналиш бўйича 2 та механизациялашган бригада билан, 5 июнь куни 7 та йўналиш бўйича 5 та механизациялашган бригада билан ҳужумга ўтган. Аммо барча ҳужумлар тўхтатилган.

Россия Мудофаа вазирлиги 2022 йил сентябрь ойидан бери биринчи марта Украинадаги уруш давомида армия йўқотишларини эълон қилди. Ўша пайтда, 5937 киши ҳалок бўлгани айтилган эди.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top