11:06 / 16.06.2023
4153

Япония Ўзбекистонда табиий офатлар олдини олиш лойиҳасини амалга оширмоқчи

Фото: Дунё

Ўзбекистон элчиси Муҳсинхўжа Абдураҳмонов Япониянинг Nippon Investment Operating Corporation (NIOC) компанияси раҳбари Наби Мамажан, унинг ҳамкори, Muroosystems Corporation бош ижрочи директори Пан Жонгсин билан Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари иштирокида музокаралар ўтказди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Учрашувда томонлар Япония компаниялари Ўзбекистонда табиий офатларнинг олдини олиш бўйича лойиҳани амалга ошириши тўғрисида келишувга эришди. 

Япон томони яқин кунларда Ўзбекистонга ташриф буюриб, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар билан дастлабки пилот лойиҳа бўйича музокаралар ўтказишга тайёрлигини маълум қилди.

Top