Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистон ва Ўзбекистон чегарасида навбатлар юзага келди
Ҳайдовчиларга мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, йўналишларини ўзгартириш тавсия этилди.
Фото: Ижтимоий тармоқлар
Миллий хавфсизлик қўмитаси (МХҚ) Қозоғистоннинг Россия, Қирғизистон ва Ўзбекистон билан чегарасидаги вазиятга изоҳ берди. Айрим ҳудудларда одамлар ва машиналар тўпланиб қолган, деб хабар қилмоқда Orda.
“Қозоғистон-Россия чегараси, Қозоғистон-Қирғизистон чегараси ва Қозоғистон-Ўзбекистон чегарасининг айрим йўналишларида (Жибек-Жўли – Ғишт-Кўприк, Қозигурт – Тошкент, Атамекен – Гулистон ўтказиш пунктлари) фуқаролар ва транспорт воситалари тўпланиши кузатиляпти”, — дейилади МХҚ хабарида.
Идора мавжуд вазиятнинг асосий сабабларини келтирди:
- кўрсатилган йўналишлар бўйича ўтказиш пунктларини қисман реконструкция қилиш;
- мева-сабзавот маҳсулотларини ташиш даврида кирувчи транспортнинг мавсумий ўсиши;
- транспорт ташкилотларининг транзит салоҳиятини ошириш;
- туристик мавсумда йўловчилар оқимининг анъанавий ортиши.
Бундан ташқари, МХҚ чегара хизмати Қозоғистон назорат-ўтказиш пунктлари кеча-ю кундуз ишлаётганини таъкидлади.
“Транспорт воситаларини кўрикдан ўтказиш ва чегарадан ўтаётган шахсларнинг ҳужжатларини текширишнинг замонавий ва автоматлаштирилган тизимларини қўллаш орқали одамлар ва транспорт воситаларининг тўпланишини камайтириш чоралари кўрилмоқда”, - дея қўшимча қилди маҳкама.
Мавзуга оид
22:20 / 09.05.2026
Ўзбекистон-Қозоғистон чегарасида навбат юзага келди
18:42 / 08.05.2026
Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистон суғориш сувини етказиш жадвалини келишиб олди
21:41 / 05.05.2026
Қозоғистон 2027 йилда Россиядан электр энергияси олишни тўхтатади
18:26 / 01.05.2026