Ўзбекистон | 22:30 / 20.06.2023
12610
2 дақиқада ўқилади
Қимматбаҳо мол-мулк учун солиқ жорий этиш таклиф қилинди
Президентликка номзод Улуғбек Иноятов миқдори қонун билан белгиланганидан юқори бўлган уй-жой, автотранспорт ёки бошқа мол-мулк мулкдорларидан қўшимча солиқ ундиришни таклиф қилди.
Халқ демократик партиясидан президентликка номзод Улуғбек Иноятов фарғоналик сайловчилар билан учрашди. Сиёсатчи ўз дастуридаги таклиф-ташаббуслар ҳақида атрофлича маълумот берди.
Хусусан, қимматбаҳо мол-мулк учун солиқ жорий этиш, бунда миқдори қонун билан белгилангандан юқори уй-жой, автотранспорт ёки бошқа мол-мулк мулкдорларидан ушбу солиқнинг ундирилишини назарда тутиш таклиф этилмоқда.
Бундан ташқари, Улуғбек Иноятов таълим ва илм-фан билан боғлиқ қатор ташаббусларни ҳам илгари сурмоқда:
- мактаблар ўқув дастурларида чет тиллари ва IТ бўйича ўқув соатларини кескин кўпайтириш;
- мактаб ўқувчилари учун жамоат транспортларидан фойдаланишда табақалашган тарифларни жорий қилиш;
- талабаларнинг дарсни ўзлаштириши ва уларнинг инновацион фаолиятда иштирокига қараб, стипендиялар миқдорини белгилаш;
- турар жой ижараси учун компенсация тизимини докторантларга нисбатан ҳам жорий этиш;
- олис қишлоқлардаги болалар учун мўлжалланган маданият муассасалари, спорт иншоотлари, “Баркамол авлод” марказлари, мусиқа ва санъат мактабларининг фаолиятини янада ривожлантириш.
Мавзуга оид
19:22 / 28.08.2024
“Пойтахтда 85 фоиз объектлар ногиронлиги бўлган шахсларнинг кириб-чиқиши учун қулай эмас” – Улуғбек Иноятов
18:36 / 04.09.2023
“Tax gap” ва ҚҚС гувоҳномасини тўхтатиб қўйиш амалиётлари бекор қилинди
07:40 / 02.09.2023
Даромад солиғи бўйича имтиёздан фойдаланмоқчи бўлганлар «Ягона портал» орқали мурожаат қилади
18:35 / 18.08.2023