Ўзбекистон | 17:00 / 27.06.2023
9902
4 дақиқада ўқилади

Мукофот жамғармаси 1 млн долларни ташкил қилувчи President Tech Award танловига ҳужжатлар қабули давом этмоқда

Фото: President Tech Award

IT мутахассислари учун мўлжалланган танлов асосий ва махсус йўналишлардан иборат. 

Президентнинг 2022 йил 23 августдаги 357-сонли қарорига асосан соврин жамғармаси 1 млн долларни ташкил этувчи President Tech Award энг яхши стартаплар танлови эълон қилинди. Мазкур танлов IT соҳасидаги ёш стартаперларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил қилинган. 

President Tech Award – рақамли технологиялар соҳасидаги энг яхши стартап лойиҳалари учун танлов.

Мусобақа асосий ва махсус йўналишлардан иборат. Асосий йўналиш тоифалари:

• сунъий интеллектга асосланган технологиялар;

• ижтимоий соҳадаги рақамли технологиялар;

• ахборот ва киберхавфсизлик соҳасидаги технологиялар;

• тадбиркорлик ва молиявий технологиялар;

• компьютер ва мобиль ўйинлар.

Танловнинг ҳар бир тоифаси учун соврин жамғармаси қуйидагича тақсимланади: 

1-ўрин учун — $100 000;  

2-ўрин учун — $50 000;  

3-ўрин учун — $30 000.

Махсус йўналиш эса Хакатон Гран-приси бўлиб, бу 72 соат ичида рақамли ечим яратишни кўзда тутади. Хакатонда ғолиб бўлган жамоа $100 000 миқдоридаги пул мукофотига эга бўлади.

Иштирок этиш учун аризалар танловнинг шаффофлиги ва очиқлигини таъминлаш мақсадида awards.gov.uz махсус портали орқали қабул қилинади.

Портал – бу танлов ҳақидаги барча маълумотлар жойлаштирилган веб-сайт. Бу ерда сиз жамоаларга қўшилишингиз ва йўналишлардан бирида иштирок этишингиз мумкин. Кейинги босқичга ўтиш ёки ўтмаслик ҳақидаги маълумотлар ҳам махсус платформа орқали юборилади. 

Ҳужжатлар 1 июлгача қабул қилинади. 

1 июлдан 25 июлга қадар саралаш босқичи ўтказилади.

Танловда 30 ёшгача бўлган шахслар иштирок этиши мумкин. Асосий йўналишда – фақат Ўзбекистон фуқаролари, махсус йўналишда эса IT Парк резидент компаниялари ходимлари бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қатнаша олади.

President Tech Award танлови ташкилотчилари махсус челленжда иштирок этишга таклиф этмоқда. Унга кўра, ниқоб билан ижодий видео суратга олиш ва IT Парк Instagram саҳифасини белгилаш орқали stories’га юклаш талаб этилади. Энг оригинал stories учун махсус совға ваъда қилинган. 

Шунингдек, қизиқарли челленж ҳам эълон қилинган. Унинг шартига кўра, сиз стартапингизга мос йўналишни аниқлаш учун танловнинг расмий веб-сайтида тестдан ўтасиз ва жавобингизни изоҳда қолдирасиз. Шу орқали энг кўп лойиҳалар қайси соҳа бўйича эканлиги ойдинлашади.

Бундан ташқари, awards.gov.uz сайти десктоп версиясидаги ўйинда иштирок этиб, совринларни қўлга киритишингиз мумкин.

Қўшимчасига ташкилотчилар яна бир янгиликка қўл уриб, Magic City Паркда President Tech Award танлови учун фото зона ташкил этишди. Эндиликда сиз ушбу ҳудудда суратга тушишингиз ва уни IT Парк Instagram саҳифасини белгилаган ҳолда тармоққа юклашингиз мумкин. Энг креатив сурат соҳиблари махсус совринни ютиб олиш имкониятига эга бўлади.

Сайт: awards.gov.uz

Telegram: t.me/PresidentTechAward

Мурожаат учун: t.me/uztechaward

Реклама

Мавзуга оид