Фото: Шавкат Мирзиёев сайловда овоз берди
Амалдаги президентга оила аъзолари ҳамроҳлик қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон Республикаси Президенти, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев 9 июл куни оила аъзолари билан бирга Тошкент шаҳридаги 59-сайлов участкасига ташриф буюриб, сайловда овоз берди.
«Маълумки, жорий йил 30 апрелда бўлиб ўтган референдум натижаларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси янги таҳрирда қабул қилинди. Унда ҳуқуқий, дунёвий ва ижтимоий тамойиллар янада мустаҳкамланиб, давлатнинг бу борадаги мажбуриятлари ошди. Янгиланган Конституция давлат ҳокимияти олдига янги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий вазифаларни қўйди.
Шу боис давлатимиз раҳбари Конституциянинг 128-моддасига мувофиқ, муддатидан илгари Президент сайлови ўтказиш ҳақида халқимизга мурожаат қилди. Бу ташаббус Олий Мажлис палаталари, сиёсий партиялар ҳамда жамоатчилик фаоллари томонидан қўллаб-қувватланди», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.
Марказий сайлов комиссияси 4 та сиёсий партиядан номзодларни рўйхатга олди. 14 та сайлов округи ва 10 минг 784 та сайлов участкаси тузилди. Сайловда иштирок этаётган барча номзодларга тенг ва эркин шароитлар яратилди.
Президент сайлови мамлакатимизнинг бугуни ва келажаги, халқимиз фаровонлигига таъсир этувчи муҳим сиёсий воқеадир. Фуқаролар буни чуқур ҳис этиб, сайловда фаол иштирок этмоқда.
Бу жараённи 47 та давлат ва 15 нуфузли халқаро ташкилотдан жами 797 нафар халқаро кузатувчи бевосита кузатиб бормоқда, оммавий ахборот воситалари кенг ёритмоқда.
Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Ремонтада бўлмади. «Арсенал» «Реал»ни тождан маҳрум этди
Спорт | 03:04
-
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 01:01
-
Россияда давлатга хиёнат учун судланганлар сони СССР давридан бери рекорд кўрсаткичга чиқди
Жаҳон | 00:29
-
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди
Жамият | 23:57 / 16.04.2025
Мавзуга оид

01:46 / 13.02.2025
Грецияда янги президент сайланди

13:08 / 10.02.2025
Косоводаги сайловларда бош вазир Куртининг ҳукмрон партияси ғалаба қозонди

21:57 / 07.02.2025
Украинада сайловлар ўтказилиши мумкинми?

16:35 / 04.02.2025