08:56 / 21.07.2023
772

«МЮ» Онана трансферини эълон қилди. У футбол тарихидаги энг қиммат 3-дарвозабонга айланди

«Интер» дарвозабони Андре Онана фаолиятини «Манчестер Юнайтед»да давом эттиради.

Фото: skysport

Инглиз клуби расмий сайти 27 ёшли камерунлик дарвозабон трансферини эълон қилди. Онана билан 5+1 шаклида шартнома имзоланган.

Трансфер учун «Интер»га 52,5 миллион евро трансфер пули тўланади, яна 5 млн евро бонус сифатида тўланиши белгиланган.

Маълумот учун, Онана ўтган мавсум А Серияда 24 ўйинда 24 гол ўтказиб юборган. 

Аввалроқ, «МЮ» Давид Де Хеа билан эркин агент сифатида хайрлашган эди.  

Маълумот учун, камерунлик посбон трансфер баҳоси бўйича энг қиммат 3-дарвозабонга айланди. Кепа Аррисабалага («Челси», 80 млн евро) ва Алиссон Беккер («Ливерпуль», 72 млн евро) бу борада дастлабки икки ўринни эгаллаган.

Top