11:36 / 29.07.2023
4203

Ўзбекистонда ҳар 10 000 аҳолига 28 нафар шифокор тўғри келяпти

Аҳолининг шифокорлар билан таъминланганлик даражаси қандай экани тўғрисида маълумот берилди.

2023 йил 1 январь ҳолатига Ўзбекистон Республикасида ҳар 10 000 аҳолига 28 нафар шифокор тўғри келган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, ҳудудлар бўйича аҳолининг шифокорлар билан таъминланганлик даражаси (ҳар 10 000 аҳолига нисбатан) бўйича Тошкент шаҳри етакчилик қилмоқда – 70 нафар.

Ундан кейинги ўринлардан аҳолининг шифокорлар билан таъминланганлик даражаси ҳар 10 000 аҳолига нисбатан мос равишда 33 нафар ҳамда 30 нафар шифокор бўлган Бухоро вилояти ва Навоий вилояти жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Хоразм вилояти – 29 нафар;
  • Самарқанд вилояти  28 нафар;
  • Қорақалпоғистон Р. – 27 нафар;
  • Андижон вилояти – 25 нафар;
  • Фарғона вилояти – 23 нафар;
  • Тошкент вилояти – 22 нафар;
  • Сирдарё вилояти – 22 нафар;
  • Жиззах вилояти – 21 нафар;
  • Наманган вилояти – 20 нафар;
  • Қашқадарё вилояти – 19 нафар;
  • Сурхондарё вилояти – 18 нафар.
Top