18:38 / 02.08.2023
25364

Жиззах вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Бунгача вилоят ҳокимининг қурилиш бўйича ўринбосари сифатида ишлаб келган Баҳром Назаров ўз аризасига кўра лавозимини тарк этган.

Фото: Жиззах вилояти ҳокимлиги

Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига Ҳамид Ҳасанов тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ҳамид Алишер ўғли Ҳасанов 2017 йилда Жиззах политехника институтини бино ва иншоотлар қурилиши, саноат ва фуқаро бинолари қурилиши бўйича мутахассислигини тамомлаган.

У ҳозиргача Жиззах вилояти ҳокимлиги «Ягона буюртмачи хизмати» ДУК директори лавозимида ишлаётганди.

2021 йил 19 январидан буён Жиззах вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Баҳром Назаров (у икки йил муқаддам вилоятдаги қурилиш соҳасидаги можаролар ортидан ишдан олинган ва кейинроқ қамалган Акром Раҳмонқулов ўрнида иш бошлаганди) бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз аризасига асосан вазифасидан озод этилган.

 

Top