Ўзбекистон 2022 йил якунларига кўра, узум майдонлари бўйича дунёда еттинчи ўринни эгаллаб турибди. Бу ҳақда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати Kun.uz’га хабар берди.

«Дунё бўйича 7 млн 300 минг гектар узумзорлар мавжуд бўлиб, 1990 йилга нисбатан 700 минг гектарга камайган. Бироқ ҳосил 77,5 млн тоннани (183,0 млрд долл) ташкил этиб, 130 фоизга ошган. 2025 йилга келиб эса 90 млн тонна ҳосил олиш прогноз қилинмоқда.

Бу ўз навбатида, дунё узумчилигида интенсив технологиялар ҳисобига ҳосилдорлик ошиб бораётганини англатади.

Узум майдони етакчи ТОП-5 мамлакатлар – Испания (955 минг га), Франция (812 минг га), Хитой (785 минг га), Италия (718 минг га), Туркия (410 минг га).

Ўзбекистонда 181 минг гектарда етиштирилган узум билан дунёда 7-ўринни эгаллади. Шундан, 85 минг га хўраки, 73 минг га кишмишбоп, 23 минг га саноатбоп узум. 2022 йилда етиштирилган жами узум ҳосили эса 1,8 млн тоннани ташкил қилган.

Ҳосилдорлик бўйича етакчи ТОП-5 мамлакатлар Ҳиндистон -  212 ц, Хитой - 176