Эрдўған ғалла битимини «кенгайтирилган миқёсда» давом эттириш ниятида эканини маълум қилди
Туркия ғалла битимини «кенгайтирилган миқёсда» жонлантирмоқчи, деди Эрдўған. Келишув бўйича алоқалар давом этмоқда, аммо натижа ғарб давлатларининг ваъдаларини бажаришига боғлиқ, деди у. Унинг сўзларига кўра, ҳозиргача «содиқлик принципи»га амал қилинмаган. Путиннинг Туркияга ташрифи август ойида бўлиб ўтиши мумкин, бу унинг НАТО давлатига 3,5 йил ичида биринчи сафарига айланади.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг маълум қилишича, мамлакат ғалла битимини «кенгайтирилган миқёсда» қайта тикламоқчи. Унинг сўзлари Bloomberg агентлиги томонидан келтирилган.
Эрдўған ғарб давлатларини ғалла битимини Россия ва Украина ўртасидаги тинчлик битими асосига айлантиришга ёрдам беришга чақирди, деб хабар бермоқда Bloomberg. Келишувни қайта тиклаш бўйича алоқалар давом этмоқда, бироқ қарор ғарб давлатларининг «ваъдаларини бажаришига» боғлиқ, дейди Туркия президенти. У қандай ваъдалар бажарилмаганига аниқлик киритмади. «Афсуски, ўтган даврларда содиқлик тамойилига риоя қилинмади. Қора денгиз ташаббуси билан яратилган ижобий муҳитни ўт очишни тўхтатишга, кейин эса доимий тинчликка айлантириш учун дипломатик қадамлар қўйилмади», деди Эрдўған.
Эрдўғаннинг қўшимча қилишича, Путин билан телефон суҳбати Россиянинг талаблари ва умидлари ҳақида бевосита маълумот берган. Унинг сўзларига кўра, у ва Путин Африка давлатларини ғалла билан таъминлаш «муҳимлиги» борасида бир фикрга келган, деб хабар бермоқда Bloomberg.
Кремл 2 август куни Эрдўған билан бўлиб ўтган телефон мулоқоти ҳақида хабар берди. Эрдўған Путиннинг август ойида Туркияга ташриф буюришини кутмоқда. Туркиянинг Hurriyet газетаси маълумот манбасини кўрсатмай туриб, Путин август ойи охирида келиши мумкинлигини эслатиб ўтди. Россия томони ташриф ниятини тасдиқлади, бироқ эҳтимолий саналарга аниқлик киритмади. Путин учун бу 2020 йил январидан бери Туркияга ва айни пайтда, НАТО давлатига биринчи ташрифи бўлиши мумкин. Путин Эрдўған билан 2022 ва 2023 йилларда ҳам телефон орқали, ҳам шахсан кўп марта гаплашган, жумладан 2022 йил август ойида Сочида бўлиб ўтган учрашувда.
Ғалла бўйича келишув 2022 йил июлидан бери амалда бўлиб, Украинага ўз донини Қора денгиздаги тўртта портдан, жумладан, Одессадан экспорт қилиш имконини берди. Ғалла экспорти Туркия бўғозлари орқали ва Туркия ҳудудида юклар назорати остида амалга оширилди. 2023 йил июль ойида Россия томонларга шартномани узайтиришни истамаслиги ҳақида хабар бериб, унинг шартлари бажарилмаганини эълон қилди. Шартнома 2023 йил 18 июлда якунланди.
Путин Россиянинг ғалла битимига қайтиши учун олтита асосий шартни айтиб ўтди. Улар орасида, масалан, Россия дон ва ўғитларини етказиб бериш бўйича санкцияларни олиб ташлаш, озиқ-овқат ва ўғитлар етказиб бериш бўйича хизмат кўрсатадиган Россия банклари ва молия институтларини SWIFT халқаро молиявий маълумотлар алмашинуви тизимига улаш ва Россияга қишлоқ хўжалиги машиналари ва ўғитлар ишлаб чиқариш саноати учун эҳтиёт қисмлари етказиб беришни қайта тиклаш. Путин ғарб давлатларини ваъдаларини бажармасликда айблади ва БМТ уларга таъсир ўтказа олмаслигидан афсусда эканини билдирди.
Мавзуга оид
23:12 / 19.11.2024
Исроилнинг кейинги нишони Туркиями?
11:40 / 19.11.2024
Туркияда қариндоши томонидан фоҳишаликка мажбурланган қиз Ўзбекистонга қайтарилди
17:29 / 18.11.2024
Bloomberg: Эрдўған Россия—Украина урушини музлатиб қўйиш режасини тайёрлади
21:10 / 17.11.2024