Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Док-1 Макс” иши бўйича суд жараёни бошланди
Тошкент шаҳар судида 65 нафар боланинг ўлимига сабаб бўлган “Док-1 Макс” иши бўйича суд жараёнлари бошланди. Иш доирасида жами 21 кишига айблов эълон қилинган.
Ўзбекистонда “Ўлим сиропи”, яъни “Док-1 Макс” дори воситасини истеъмол қилиш оқибатида 65 нафар бола ҳалок бўлгани хабар қилинганди. 11 август куни мазкур дори билан боғлиқ жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича Тошкент шаҳар судида очиқ суд жараёни бошланди.
Иш доирасида жами 21 киши, жумладан, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг собиқ раҳбари, Ҳиндистон фуқароси, “Quramax Medikal” МЧЖ директори ҳамда бошқаларга айблов эълон қилинган. Айбланувчиларнинг 16 нафари эркак ва 5 нафари аёл бўлиб, уларнинг 7 тасига қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чоралари қўлланган.
Судда айбланувчилар ва адвокатларнинг илтимосига кўра, айблов хулосалари, жиноят иши материаллари билан танишиш имконини бериш мақсадида танаффус эълон қилинди.
Суд жараёни 16 августда давом эттирилади.
Мавзуга оид
08:56 / 28.05.2026
Эҳтиёт чораларини бекор қилиш ваколати фақат судга ўтказилиши мумкин
19:43 / 18.05.2026
3 кишини пиёдалар йўлагида уриб юбориб, очиқда қолган аёл қўшмачилик устида ушланди
13:12 / 18.05.2026
“Дружба”да ёнган Zeekr воқеаси: суд автомобил эгаси фойдасига 450 млн сўм ундиришни белгилади
12:00 / 15.05.2026