Ўзбекистонда Президент Администрацияси янгиланмоқда
Ўзбекистонда Президент Администрацияси раҳбари лавозими ва бошқа қуйи лавозимлар тугатилди. Сардор Умрзоқов, Суннатулла Бекенов ва Фурқат Раҳимов ўз лавозимларидан озод этилди.

Президент Администрацияси раҳбари лавозими тугатилди. Президент матбуот хизмати хабарига кўра, президентнинг тегишли фармони билан Президент Администрацияси раҳбари лавозими тугатилди ҳамда Администрациянинг тузилмасига бир қатор ўзгартиришлар киритилди.
Мазкур лавозимда фаолият юритган Сардор Умрзоқов Ўзбекистон Президентининг махсус топшириқлар бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Шу муносабат билан у Президенти Администрацияси раҳбари лавозимидан озод этилди.
Шунингдек, президент фармойиши билан Суннатулла Бекенов Президент Администрацияси раҳбарининг ёрдамчиси лавозимидан, Фурқат Раҳимов Президент Администрациясининг Ижро этувчи аппарати таҳлилий материалларни тайёрлаш ва Администрация бўлинмалари фаолиятини мувофиқлаштириш шубаси мудири лавозимидан озод этилди.
Бундан ташқари, Президент Администрациясида қуйидаги лавозимлар тугатилди:
- Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари лавозимлари;
- Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари котибиятлари;
- Президент Администрациясининг Администрация раҳбарининг ҳудудлардаги ёрдамчилари котибиятлари фаолиятини мувофиқлаштириш шуъбаси.
Тавсия этамиз
Апрелда қанақа об-ҳаво кутиляпти?
Ўзбекистон | 12:09 / 28.03.2025
АҚШда Исроилни танқид қилган турк талаба қўлга олинди
Жаҳон | 22:36 / 27.03.2025
Карманада мактаб ўқувчиси олийгоҳга кириш учун муддатидан аввал максимал баллни тўплади
Жамият | 20:18 / 27.03.2025
“Контрактга кирсанг ўқита олмаймиз дейишган” – oрзулар йўлида стереотипларни енгиб ўтган навоийлик қиз ҳикояси
Жамият | 20:50 / 25.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Германиядаги шаҳарча газетада эълон бериб, янги ҳоким ахтармоқда
Ўзбекистон | 07:57
-
Kun.uz Рамазон ҳайити билан барчани муборакбод этади!
Ўзбекистон | 07:01
-
Саида Мирзиёева Туркманистондаги халқаро конференцияда иштирок этди
Ўзбекистон | 00:41
-
Трамп фирибгарлик учун қамалган Nikola Motor асосчисини афв қилди
Жаҳон | 23:56 / 29.03.2025
Мавзуга оид

17:36 / 07.02.2025
Шерзод Асадов Президент администрацияси штат бирликлари қисқараётгани тўғрисидаги хабарларга муносабат билдирди

17:44 / 02.01.2025
Ўзбекистонда стратегик тадқиқотларни мувофиқлаштирувчи орган ташкил этилди

12:06 / 18.11.2024
Ўзбекистонлик давлат хизматчилари Оксфордда малака ошириши мумкин

21:45 / 30.09.2024