Тошкентдан 700 км узоқликда Қозоғистондаги биринчи АЭС қурилиши мумкин
Бунинг учун Балқаш кўли яқинидаги Улкен қишлоғи танлаб олинди.

Фото: Getty Images
Қозоғистонда биринчи атом электр станцияси (АЭС) Олмаота вилоятининг Жамбил туманидаги Улкен қишлоғи ҳудудида қурилади.
Қозоғистон Энергетика вазирлигининг эслатишича, мамлакат қонунчилигига кўра, атом иншоотлари қурилиши участкаси тўғрисидаги қарор маҳаллий вакиллик органларининг розилиги билан мамлакат ҳукумати томонидан қабул қилинади. Улкен қишлоғида АЭС қурилиши тўғрисидаги қарор Олмаота вилояти маслаҳат кенгаши томонидан 2022 йил ноябрь ойида бир шарт билан маъқулланган: ҳудуд аҳолиси лойиҳани қўллаб-қувватлаши керак.
Энергетика вазирлиги Қозоғистонда АЭС қурадиган компания ҳақида ҳали якуний қарорга келмади. Бу бўйича даъвогарлар рўйхатидан тўртта компания жой эгаллаган:
- Хитойнинг CNNC компанияси HPR-1000 реактори билан;
- Жанубий Кореянинг KHNP компанияси APR-1400 реактори билан;
- Россиянинг Росатом компанияси ВВЭР-1200 ва ВВЭР-1000 реакторлари билан;
- Франциянинг EDF компанияси EPR-1200 реактори билан.
Улкен қишлоғи Қозоғистоннинг Балқаш кўли яқинида жойлашган ва Тошкент шаҳридан тахминан 700 км узоқликда.
Тавсия этамиз
Яна учта муҳим ўйин. Ўзбекистонга мундиалга чиқиш учун қандай натижалар керак?
Спорт | 17:29 / 22.03.2025
“Ҳайдовчиларнинг манфаати энг охирги ўринда бўлиши керак” – тезлик “чегирмаси”нинг оширилиши эътирозга сабаб бўлмоқда
Ўзбекистон | 10:45 / 22.03.2025
Путин Россия Одессага даъво қилмаслиги шартини айтган – «Коммерсант»
Жаҳон | 22:26 / 19.03.2025
Қозоғистонда амалдорлар қамоқхоналарга экскурсияга олиб борилмоқда
Жаҳон | 18:16 / 19.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Хитойда ҳуманоид робот сотувга чиқарилади
Фан-техника | 00:41
-
Alphabet Wiz стартапини 32 млрд долларга сотиб олади
Фан-техника | 00:00
-
Андижонда Matiz икки нафар болани уриб юборди
Жамият | 23:35 / 23.03.2025
-
Мексикада майяларнинг муқаддас ибодатхонасига чиққан турист калтакланди
Жаҳон | 23:11 / 23.03.2025
Мавзуга оид

12:07 / 23.03.2025
Қозоғистон мағлубият билан бошлади, Англияда тарихий гол. Европада ЖЧ саралаши

17:37 / 21.03.2025
Франция компанияси Ўзбекистонда қуриладиган кичик АЭС лойиҳасида иштирок этиши мумкин

09:24 / 21.03.2025
Қозоғистон Ўзбекистон билан чегарада саноат кооперацияси марказини ташкил этиш учун 50 млн доллар ажратиши мумкин

12:36 / 20.03.2025