Ҳокимлар мактабларни таъмирлашга кам маблағ ажратаётгани танқид қилинди
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимидаги масалалар юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказиляпти.
Маълум қилинишича, янги қурилган массив ва маҳаллаларда ҳозирнинг ўзида 350 минг янги ўқувчи ўринларига мактабга талаб бор.
Қорақалпоғистон – 50 та, Фарғона – 46 та, Самарқанд – 37 та, Жиззах – 33 та, Андижон – 29 та, Тошкент шаҳри – 28 та, Хоразм – 24 та, Қашқадарё – 22 та, Бухоро Наманган, Тошкент вилояти – 20 тадан, Сурхондарё – 17 та, Сирдарё ва Навоий – 14 тадан.
Сўнгги йилларда 70 минг ўринли 350 та хусусий мактаб ташкил этилди (2018 йилгача жами 30 та бўлган). Тошкент шаҳри (134 та) ва Фарғона (60 та) хусусий мактаблар салмоғи қолган ҳудудлардан анча юқори. Лекин, Навоийда атиги – 3 та, Сурхондарёда – 4 та, Сирдарёда – 7 та хусусий мактаб бор. Қўшимча 150 минг ўқув ўрнига эҳтиёжи бўлган Самарқандда бор-йўғи 6 минг 300 ўринли 35 та хусусий мактаб ишлаяпти.
Билдирилишича, ҳокимлар ўзлари ҳам маблағ топиб, мактаб инфратузилмасини яхшилаш тўғрисида “бош қотириши” керак.
Мактабларни таъмирлашга бу йил маҳаллий бюджетдан 135 миллиард сўм ажратилган (1 та ўқувчига нисбатан – 21 минг сўм). Бироқ, 31 та туман ва шаҳарда ҳокимлар ушбу мақсадлар учун маблағ бермаган - Ангрен, Бекобод, Янгийўл, Нурафшон шаҳарлари, Пешку, Ғаллаорол, Пахтакор, Ғузор, Қамаши, Муборак, Касби, Нурота, Қўшработ, Нарпай, Пайариқ, Пахтачи, Бандихон, Боёвут, Сайхунобод, Мирзаобод, Оқолтин, Оҳангарон, Бўка, Чиноз, Риштон, Фарғона, Фурқат, Янгибозор, Миробод, Яккасарой туманлари.
Мавзуга оид
15:13 / 18.11.2024
Ўзбекистон ва Қозоғистон таълимда қўшма дастурларни амалга оширишни муҳокама қиляпти
20:17 / 05.11.2024
Маърифий фаолият билан рухсатсиз шуғулланганлик учун жавобгарлик белгиланди
17:18 / 05.11.2024
Рақобат кучли: Хитойдаги таълим тизими ёшлар орасида руҳий тушкунликка сабаб бўлмоқда
16:29 / 21.10.2024