Ўзбекистондаги бир нечта тўлов тизимлари 5 сентябрдан бошлаб халқаро тўловлар ва трансчегаравий пул ўтказмалари бўйича амалиётларни тўхтатмоқда.
Бу – Марказий банк томонидан тўлов ташкилотларига трансчегаравий халқаро транзит операцияларини амалга ошириш тақиқлангани билан боғлиқ.
Бу тақиқ фонида, бир неча кун олдин Россиядаги кўплаб ватандошлар Ўзбекистонга пул юборишда фойдаланадиган “Oson” сервиси регулятор томонидан жаримага тортилган эди.
5 сентябр куни Марказий банк киритилган чеклов ва жарима юзасидан баёнот берди.
Баёнотда айтилишича, “Brio Group” МЧЖ (Oson) тўлов ташкилоти Ички назорат қоидаларининг 31¹-банди талаблари, яъни олувчиси ва (ёки) жўнатувчиси ҳақидаги талаб қилинган маълумотларни акс эттирмасдан ва ушбу турдаги халқаро пул ўтказмаларини аниқлаш бўйича асосли ва имкони мавжуд бўлган зарурий чораларни кўрмаган.
“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги қонунга мувофиқ, резидент юридик шахсларга чет элда ҳисобварақлар очиш ва ундаги валюта маблағларини тасарруф этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ёки Ҳукуматининг қарорлари доирасида амалга оширилиши мумкин.
Бироқ, амалиётда “Brio Group” МЧЖ (Oson) тўлов ташкилоти хорижий банкда ҳисобварақ очиб, мазкур банк ҳисобварағи орқали юқоридаги қонун талабларига зид равишда амалиётлар ўтказган”, – дея қайд этган Марказий банк.
Таъкидланишича, “Тўловлар ва тўлов тизимлари тўғрисида”ги қонуннинг 4-моддасига асосан, тўлов ташкилоти – банк ҳисобланмайдиган, тўлов хизматларини кўрсатиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи юридик шахсдир. Шунингдек, тўлов ташкилотлари Марказий банк лицензияси асосида республика ҳудудида тўлов хизматларини кўрсатиш ҳуқуқига эга.
“Шу билан бирга, тўлов хизматлари – тўлов етказиб берувчининг (тўлов ташкилоти) тўлов хизматларидан фойдаланувчига (мижозга) кўрсатадиган хизмати бўлиб, бунда тўлов ташкилотлари бевосита товарларни (хизматларни) сотиб олувчи ёки сотувчи сифатида иштирок этмайди ва тўловларини чет элдаги бенефициарларга етказиб бериш ҳамда улардан қабул қилиш хизмати улар учун ташқи савдо операцияси ҳисобланмайди.
Шу муносабат билан, регулятор тўлов ташкилотлари ўз мижозларининг тўловларини чет элдаги бенефициарга етказиб бериш амалиётларини ташқи савдо операцияси сифатида таснифлаб, қабул қилинган маблағларни бошқа валюталарга айирбошлашлари, шунингдек, трансчегаравий ва давлатлараро транзит ташкилоти сифатидаги операцияларда иштирок этишлари қонунчиликка мувофиқ эмас”, –







