Ички ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди
Зуфар Қурбонов ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлади. У бу лавозимда Нажмиддин Тўрахўжаев ўрнини эгаллади.

Фото: Ички ишлар вазирлиги
Ўзбекистонда ички ишлар вазирига янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда “Давлат бошқаруви” канали хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Зуфар Қурбонов ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлади.
Тайинловга қадар З.Қурбонов “Ўзбектелеком” акциядорлик компаниясида раҳбарлик лавозимларида хизмат қилган.
ИИВда вазирнинг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозими ҳозирга қадар вакант эди. Унга қуйидаги хизматлар бевосита бўйсунади: Ахборот технологиялари, алоқа ва ахборотни ҳимоялаш бошқармаси; Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси; Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар маркази.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил январидан ички ишлар вазирининг ахборот технологиялари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Нажмиддин Тўрахўжаев 2023 йил июл ойи охирида президент раислигидаги видеоселекторда ишдан олинганди.
Маълумот учун, ички ишлар вазири Пўлат Бобожоновнинг ҳозирда 6 нафар ўринбосари ва 3 нафар маслаҳатчиси бор. Улар:
- вазирнинг биринчи ўринбосари - полковник Шавкат Раҳмонов;
- вазир ўринбосари - генерал-майор Бекмурод Абдуллаев;
- вазир ўринбосари - генерал-майор Даврон Назармуҳаммедов;
- вазир ўринбосари - полковник Яҳё Абдулҳақов;
- вазир ўринбосари - полковник Саидкарим Нишонбоев;
- вазир ўринбосари - генерал-майор Баҳодир Мирзараҳимов;
- вазир маслаҳатчиси - генерал-полковник Зокир Алматов;
- вазир маслаҳатчиси - полковник Шоҳрух Ғиёсов;
- вазир маслаҳатчиси - подполковник Хуршид Рўзиев.
Тавсия этамиз
Қатиқ, мураббо ва ядро қуроли. Путин янги филмда нималар деди?
Жаҳон | 21:59 / 06.05.2025
Автомобил импортига экосертификат – утилизацияга қўшимча “бонус”ми?
Ўзбекистон | 20:34 / 06.05.2025
Исроил Сурияни бомбалади. Туркия нега сукутда?
Жаҳон | 12:44 / 06.05.2025
Май ойида водийда меъёрга яқин ҳарорат кутилади, мамлакатнинг катта қисмида ой худди июн каби ўтади
Ўзбекистон | 11:17 / 06.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Россия ва Германия сиёсатчилари Бокуда махфий тарзда учрашган
Жаҳон | 15:17
-
Иркутскда ўзбек ишлаб чиқарувчилари учун савдо уйлари ташкил этилади
Ўзбекистон | 15:16
-
Германиянинг янги ташқи ишлар вазири Болтиқбўйида хавфсизликни мустаҳкамлаш ниятида
Жаҳон | 14:43
-
Тошкентда Ал-Хоразмий номидаги халқаро математика ва информатика олимпиадаси ўтказилади
Ўзбекистон | 14:41
Мавзуга оид

19:44 / 07.05.2025
Яна иккита университет ректори ўзгарди

17:31 / 07.05.2025
Таълим сифатини таъминлаш миллий агентлигига директор тайинланди

11:53 / 06.05.2025
ИИВда ахборот технологиялари бўйича ўринбосар лавозими тугатилди, янги департамент тузилди

11:24 / 06.05.2025