Шавкат Мирзиёев АҚШнинг йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашди
Citigroup’нинг Ўзбекистонда Citibank шуъба банки офисини очиш бўйича режалари қўллаб-қувватланди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябр куни Ню-Йорк шаҳрига ташриф доирасида ўзига ажратилган қароргоҳда Boston Consulting Group компанияси раиси Рич Лессер ва Марказий Осиё ва Каспий минтақаси бўйича раҳбари Риза Нуриевни қабул қилди.
Учрашув аввалида давлат раҳбари АҚШнинг ушбу консалтинг компанияси Ўзбекистондаги йирик корхоналарнинг бошқарувини мақбуллаштириш лойиҳаларида фаол иштирок этаётганини қайд этди. Ўтган йили Тошкент шаҳрида Boston Consulting Group офиси очилди.
Суҳбатда сунъий интеллект салоҳиятидан фойдаланган ҳолда Билимлар иқтисодиётига ўтиш бўйича узоқ муддатли комплекс стратегияни, саноатни ривожлантириш дастурини ҳамда Ўзбекистон энергетика соҳасини ривожлантириш «мастер режаси»ни биргаликда ишлаб чиқиш масалалари муҳокама қилинди.
Инвесторлар билан Ўзбекистон ҳудудларини ривожлантиришга узвий боғлаган ҳолда ишлаш самарадорлигини ошириш, давлат корхоналари ва банкларни трансформация қилиш ва хусусийлаштириш, банкларнинг рақамли инфратузилмасини модернизация қилиш, шаҳарларни ривожлантириш ва энергетикадаги лойиҳаларни экспертиза жиҳатидан қўллаб-қувватлаш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболлари ҳам кўриб чиқилди.
Шавкат Мирзиёев ташриф доирасида АҚШнинг энг йирик Citigroup молиявий корпорацияси раиси Жон Дуганни ҳам қабул қилди.
Давлат раҳбари Ўзбекистон банклари ва давлат корхоналари облигацияларининг халқаро фонд бозорларида муваффақиятли жойлаштирилишига кўмаклашган корпорация билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилганини мамнуният билан қайд этди.
Ўзбекистон етакчиси Citigroup’нинг мамлакатимизда Citibank шуъба банки офисини очиш бўйича режаларини қўллаб-қувватлади.
Учрашувда банк-молия соҳасини ривожлантириш, фонд бозоридаги қимматли қоғозлар жозибадорлиги ва ликвидлигини ошириш учун самарали воситаларни жорий этиш, мамлакатимиз капитал бозорига хорижий инвестицияларни жалб қилиш борасида ўзаро манфаатли ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.
АҚШ корпорацияси билан ҳамкорликни кенгайтириш бўйича таъсирчан механизмлар ва аниқ ижро муддатларини кўрсатган ҳолда «йўл харитаси»ни қабул қилишга келишиб олинди.
Тавсия этамиз
Меркелнинг азалий рақиби. Шолц ўрнига Германия канцлери бўладиган Фридрих Мерц ҳақида нималар маълум?
Жаҳон | 21:04 / 05.03.2025
Электр ва газ лимити совуқ ойларда ўзгартириладими?
Ўзбекистон | 16:03 / 05.03.2025
Шавкат Мирзиёев ФВВ раҳбари нега ишдан олинганини айтди
Ўзбекистон | 10:52 / 05.03.2025
Навоийда 8-синф ўқувчиси фарзандли бўлди
Ўзбекистон | 14:02 / 04.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Келлог: АҚШ Россия билан муносабатларни қайтадан бошламоқчи
Жаҳон | 09:51
-
Тошкент метросида фавқулодда чақирув тугмалари ўрнатилмоқда
Жамият | 09:32
-
Ливитт: Украинларнинг қочқинлик мақомидан маҳрум этилиши ҳақидаги хабар - фейк
Жаҳон | 09:21
-
Havas дискаунтерлари тармоғи фаолиятининг 6 йиллигини нишонламоқда
Ўзбекистон | 09:00
Мавзуга оид

16:59 / 06.03.2025
Шавкат Мирзиёев 6 та давлат элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

19:50 / 05.03.2025
Президент ШҲТ бош котиби билан Хитойдаги саммитга тайёргарлик кўриш масаласини муҳокама қилди

14:04 / 05.03.2025
Президент амалдорларнинг ҳашамат ва дабдабага интилишини коррупциянинг илдизи деб атади

13:43 / 05.03.2025