07:31 / 27.09.2023
2247

Ўзбекистон ва Хитой юк ташувчиларга визани енгиллаштирилган тартибда бериш имкониятини ўрганмоқда

Халқаро юк ташувлари фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга визаларни енгиллаштирилган тартибда бериш муҳокама қилинмоқда.

Фото: Транспорт вазирлиги

Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов Хитой транспорт вазири Ли Сяопен билан учрашди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасида транспорт соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш билан боғлиқ муҳим масалалар муҳокама этилди.

Хусусан, вазирлар «Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон» темирйўлини қуриш лойиҳасини амалга ошириш, «Андижон –Ўш – Иркештом – Қашғар» мултимодал транспорт коридорини ривожлантириш масаласини кўриб чиқди.

Бундан ташқари, халқаро юк ташувлари фаолияти билан шуғулланувчи ҳайдовчиларга визаларни енгиллаштирилган тартибда бериш муҳокама қилинди.

Ўзаро ҳамкорликда янги мултимодал транспорт коридорларини шакллантириш билан боғлиқ жиҳатлар ҳам кўриб чиқилди.

Top