Ҳисоб палатасида «Масофавий назорат» маркази ташкил этилди
Унинг асосий вазифаси Ҳисоб палатаси фаолиятининг самарадорлигини ошириш, бюджет қонунчилиги бузилишини олдини олиш ва мунтазам профилактика ишларини кучайтиришдан иборат.
28 та давлат органи ва ташкилотининг 115 та турдаги маълумотлар базасидан реал вақт режимида фойдаланиш тизими йўлга қўйилди ва ягона «Масофавий назорат» маркази ташкил этилди. Бу ҳақда Ҳисоб палатаси хабар берди.
Марказни ташкил этишда қатор вазирлик ва идораларнинг аудитлари таклифлари ҳам инобатга олингани, киберхавфсизлик талаблари асосида замонавий серверлар, компютер ва бошқа зарур ускуналар билан жиҳозлангани айтилмоқда.
Қайд қлинишича, унинг асосий вазифаси Ҳисоб палатаси фаолиятининг самарадорлигини ошириш, бюджет қонунчилиги бузилишини олдини олиш ва мунтазам профилактика ишларини кучайтиришдан иборат.
Марказнинг фаолияти 3 та йўналишда амалга оширилади:
1. Ҳисоб палатасининг ички фаолият назорати (KPI рейтинг тизими ва бошқалар);
2. Давлат молиявий назорати органлари ва ташкилотларининг ички аудит хизматлари самарадорлиги тизими (2022 йилдан бошлаб «Давлат аудити» дастурий комплекси ишга туширилди);
3. Ташқи ва ички манбалар, ҳамда рискларни аниқлаш бўйича автоматлаштирилган ахборот тизими ишга туширилиб, такомиллаштирилмоқда (Масофавий аудит).
Мавзуга оид
17:50 / 30.09.2024
Ҳисоб палатаси раисига икки нафар ўринбосар тайинланди
14:21 / 10.07.2024
Бюджетдан ташқари жамғармалар ва ташқи қарзлар сарфи ташқи аудитдан ўтказилади
15:08 / 20.04.2024
8,3 млрд сўмлик ноқонуний харажатлар бюджетга ундирилди — Ҳисоб палатаси
11:21 / 29.01.2024