Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг Австриядаги янги элчиси иш бошлади
Бахтиёр Ибрагимов Вена шаҳридаги Ўзбекистон элчихонасида ишга киришди.
Ўзбекистоннинг Австриядаги янги тайинланган фавқулодда ва мухтор элчиси Бахтиёр Ибрагимов Вена шаҳрида иш бошлади.
У 57 ёшда. Тошкент халқ хўжалиги институтини (ҳозир – Тошкент давлат иқтисодиёт университети) тамомлаган. У 1992 йилдан бери ТИВ тизимида ишлаб келмоқда. Вазирлик марказий аппаратида, шунингдек, Ўзбекистоннинг АҚШ ва Жанубий Кореядаги элчихоналарида турли лавозимларда фаолият кўрсатган. Тайинловга қадар у Ню-Йорк шаҳрида Ўзбекистоннинг БМТдаги доимий вакили (2017–2023 йиллар) сифатида ишлаган. У фавқулодда ва мухтор элчи дипломатик даражасига эга.
Бахтиёр Ибрагимов 2020-2023 йилларда Венада элчи бўлиб ишлаган Абат Файзуллаев ўрнига тайинланди.
Мавзуга оид
08:51 / 04.06.2026
Германия фуқаролигини олган чет элликлар сони рекорд даражага етди
19:52 / 03.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия федерал канцлери билан учрашди
22:50 / 01.06.2026
Саида Мирзиёева Австрия ва БМТ раҳбарияти билан ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилди
20:19 / 01.06.2026