Ўзбекистон ерости газ омборлари 98 фоизга тўлди — «Ўзтрансгаз»
Об-ҳаво шароити қулай бўлгани туфайли омборлардан газ олинмаяпти, балки уни тўлдириш жараёни давом этмоқда.
Ўзбекистоннинг «Газли» ва «Хўжаобод» ерости газ омборлари 6 ноябр ҳолатига кўра 98 фоизга тўлди. Бу ҳақда «Ўзтрансгаз» матбуот хизмати раҳбари Шаҳноза Равшанова Gazeta.uz'га маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, куз-қиш мавсуми учун мўлжалланган 3,5 млрд кубометр газдан 3,445 млрд кубометри газ омборларига ҳайдалган. Қайд этилишича, «Хўжаобод» газ омборининг қуввати 900 млн, «Газли» газ омборининг қуввати эса 3 млрд кубометрни ташкил этади.
Фаол газ сақлаш ҳажмини ошириш лойиҳаси доирасида «Хўжаобод» ер ости газ омборида 5 та қудуқ қазилган.
Маълум қилинишича, об-ҳаво шароити қулай бўлгани учун омборлардан газ олиш бошланмаган, аксинча, уларни тўлдириш давом этяпти.
Энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов сентябр ойида берган интервюсида йил охиригача «Газли» омбори сиғимини 4,5 млрд кубометрга, келажакда эса 10 млрд кубометрга етказиш режалаштирилганини айтган.
Мавзуга оид
21:05 / 22.12.2024
Қатар Европага газ етказиб беришни тўхтатиб қўйиш билан таҳдид қилди
13:29 / 22.12.2024
Самарқандда табиий газ ва электрдан қарздорликни йўқ қилиб бермоқчи бўлган ходимлар ушланди
15:57 / 21.12.2024
Ўзбекистонда газ, нефт ва бензин ишлаб чиқариш камайишда давом этяпти
07:40 / 21.12.2024