13:27 / 16.11.2023
3057

Ўзбекистон россияликлар орасида машҳур қишки йўналишлар учлигига кирди

Шунингдек, россияликлар кўпроқ Таиланд, Туркия, Ҳиндистон ва Озарбойжонга боришни режалаштирмоқда.

Фото: Kun.uz

Ўзбекистон россияликлар орасида энг машҳур қишки йўналишлар учлигига киради. Бу ҳақда «Яндекс.Травел» тадқиқотига асосланиб Spot хабар бермоқда.

Биринчи ўринда Таиланд туради, у ерда саёҳат киши бошига 77 минг рубл (835,8 доллар) туради. Шунингдек, Таиланднинг Бангкок ва Пхукет энг кўп ташриф буюриладиган шаҳарлар деб топилди.

Ўзбекистон россияликлар орасида машҳурлик бўйича иккинчи ўринни эгаллади. Россиялик сайёҳлар учун авиачипталар нархи 31 минг рублни (Россия Марказий банки курси бўйича 336,5 доллар) ташкил этади.

Кучли учликда энг оммабоп йўналишлардан бири Туркия (423,3 доллар) турибди. Қишки йўналишлар топ-5лигини Ҳиндистон (575,3 доллар) ва Озарбойжон (303,9 доллар) якунлади.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, жорий йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистонга қарийб 630 минг Россия фуқароси келган. Хусусан, 200 мингдан ортиқ россиялик сайёҳлик мақсадида келган.

Top