09:58 / 24.11.2023
4752

Қатар Ўзбекистонда тезюрар поездлар учун темирйўл қуришни режалаштирмоқда

Мазкур темирйўл қурилиши Тошкент-Самарқанд йўналишида амалга оширилиши белгиланмоқда.

Фото: Туризм қўмитаси

Қатарнинг Power International Holding компанияси Ўзбекистонда лойиҳаларни амалга оширишга инвестиция киритади

Туризм қўмитаси хабарига кўра, қўмита раиси Умид Шодиев компания бошқарув раиси ўринбосари Морис Гаттас бошчилигидаги делегация билан учрашди. Унда мамлакатдаги туризм имкониятлари ҳақида маълумот берилди.

Томонлар Ўзбекистонда туризм инфратузилмасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни амалга ошириш ва уларга сармоя йўналтириш масалаларини кўриб чиқди.

Компания Тошкент-Самарқанд йўналишида тезюрар поездлар учун темирйўл қурилишига маблағ ажратмоқчи. Бундан ташқари, шу йўналишда пулли автомобил йўлини қуриш лойиҳаси ҳам бор.

Шунингдек, мамлакатнинг тарихий шаҳарларида меҳмонхоналар қуриш, Тошкент вилоятида халқаро умуммавсумий тематик боғ барпо этиш лойиҳаларини молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди.

Top