09:06 / 27.11.2023
4322

Ирландиялик Пол Линч Букер мукофотига сазовор бўлди

Ирландиялик ёзувчи Пол Линч воқеалари истибдодга тушиб қолган хаёлий Ирландияда юз берадиган антиутопия романи учун Букер мукофотига сазовор бўлди. 

Фото: Alberto Pezzali/AP Photo/picture alliance

2023 йилги Букер мукофоти ирланд ёзувчиси Пол Линчга воқеалари истибдодга тушиб қолган хаёлий Ирландияда юз берадиган антиутопия романи учун топширилди. Тақдирлаш маросими 26 ноябр, якшанба куни кечқурун Лондонда бўлиб ўтди

«Ушбу китобни ёзиш осон бўлмади. Мени мантиқий қисмим карерам барбод бўляпти деб ўйларди, лекин барибир бу романни ёзишга мажбур бўлдим. Бундай ҳолларда бошқа иложим йўқ», деди Линч 50 000 фунт стерлинг миқдоридаги мукофотни қўлга киритгандан сўнг.

Антиутопия романнинг сюжети Дублинда содир бўлади. Асарда тўрт фарзандли онанинг оиласини тоталитаризмдан қутқариш учун кураши кўрсатилган. Ҳакамлар ҳайъати раиси, канадалик ёзувчи Эси Эдугян асарни «замонимизнинг ижтимоий ва сиёсий ташвишларини акс эттирувчи, юракни ларзага солувчи ва ростгўй» роман деб таърифлади. «У ҳайратланарли, нозик роман, уни тез орада унутиб бўлмайди. Тез ва шафқатсиз, у ҳамма нарсани четлаб ўтади. Бу ўз ўйинининг юқори қисмидаги муаллифнинг жуда жасур ва даҳшатли таъсирли баёноти», - дея қўшимча қилди у. 

Букер мукофоти энг нуфузли адабий мукофотлардан бири ҳисобланади ва 1969 йилдан бери топшириб келинади. Узоқ вақт давомида фақат Буюк Британия, Ирландия ва Британия ҳамдўстлиги мамлакатлари фуқаролари лауреат бўлиши мумкин эди. 2004 йилда мукофотга қўшимча равишда, инглиз тилида нашр этилган ҳар қандай роман ғолиб бўлиши мумкин бўлган Халқаро Букер мукофоти таъсис этилди. 

Top