14:20 / 07.12.2023
3183

Ўзбекистон ва Франция Афғонистондаги мавжуд вазиятни муҳокама қилди

Ўзбекистон президентининг махсус вакили ва Франция элчиси Афғонистон йўналишидаги икки томонлама муносабатлар ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилди.

Фото: Дунё АА / Анвар Илёсов

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Франция элчиси Орелия Бушез билан учрашди.

ТИВ маълумотига кўра, суҳбат чоғида Афғонистон йўналишидаги Ўзбекистон-Франция муносабатларининг бугунги ҳолати ва истиқболлари ҳамда Афғонистондаги мавжуд вазият муҳокама қилинди.

Минтақавий хавфсизликни таъминлаш ва Афғонистон масаласини ҳал этишда ҳамкорликни давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Орелия Бушез Ўзбекистоннинг Афғонистонда узоқ муддатли тинчлик ўрнатиш ва иқтисодий тикланишида, шунингдек, мамлакатни минтақавий интеграция жараёнларига жалб этишдаги муҳим ўрнини таъкидлади.

Top