11:09 / 11.12.2023
2958

Ўзбекистон ва Ҳиндистон мудофаа саноати бўйича ҳамкорлик ўрнатишни режалаштиряпти

Ўзбекистон ва Ҳиндистон мудофаа саноати компаниялари вакиллари Тошкент шаҳрида ўзаро ҳамкорликнинг истиқболли йўналишларини муҳокама қилди.

Фото: Дунё АА

Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Ҳиндистон мудофаа саноати компаниялари вакиллари иштирокида семинар ва кўргазма ташкил этилди, деб хабар қилмоқда "Дунё".

Икки томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш мақсадларига қаратилган тадбирлар Ўзбекистон Мудофаа саноати агентлиги, мамлакатнинг Деҳлидаги элчихонаси, Ҳиндистон Мудофаа саноати департаменти ва ушбу давлатнинг Тошкентдаги элчихонаси томонидан ташкил этилди.

Мамлакат манфаатдор ташкилотлари Ҳиндистоннинг Zen Technologies Ltd., MKU Ltd., Rotary Connectors (P) Ltd., TATA Advanced Systems Ltd., Tejas Networks Ltd., Bharat Dynamics Ltd., Redon Systems Pvt. Ltd., Pune Polytronics, Apollo Micro Systems Ltd., L&T Defence, Bharat Forge Ltd., Karman Drones Private Ltd. компаниялари вакиллари билан ўзаро алоқаларни мустаҳкамлашнинг истиқболли йўналишлари ҳамда янги қўшма лойиҳаларни муҳокама қилди.

Ҳиндистон делегацияси аъзолари сафар доирасида, шунингдек, мамлакатнинг қатор вазирлик ва идораларида учрашувлар ва музокаралар ўтказди, қадимий ўзбек шаҳарларининг диққатга сазовор жойларини зиёрат қилди.

Top