Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Президент ИИББ Ягона тезкор бошқарув маркази фаолияти билан танишди
Шавкат Мирзиёев 12 декабр куни Тошкент шаҳри Ички ишлар бош бошқармасининг Ягона тезкор бошқарув марказини бориб кўрди.
Ушбу марказ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги «Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ташкил этилган.
Қайд қилинишича, замонавий ускуналар билан жиҳозланган мажмуа «Геоинформацион электрон харита» дастури асосида ишлайди. Унга ички ишлар, адлия, соғлиқни сақлаш, транспорт ва фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳамда Миллий гвардия, Солиқ қўмитаси каби идораларнинг 55 та электрон базаси интеграция қилинган. Тошкент шаҳридаги 10 мингдан ортиқ турар ва нотурар жойлардаги 7300 та видеокузатув камералари ҳам уланган.

Таъкидланишича, тизим кўча ва жамоат жойларида хизмат олиб бораётган ходимларни онлайн кузатиш, ҳодиса жойига 3-5 дақиқада етиб бориш имконини беради. Унинг ёрдамида пойтахтда содир қилинган 925 та жиноят тезкор фош этилган.
Ягона тезкор бошқарув марказида «Е-манзил», «Шакл-1», «Е-меҳмон», «Кадастр» дастурларидан маълумот олиш ҳам йўлга қўйилган. «Бир миллион дастурчи» лойиҳаси доирасида ўқиган ёшлар томонидан «Қалқон» номли тизим яратилган.
Президент марказда яратилган шароитларни кўздан кечирди. Бу тизимдан фойдаланиб, маҳаллалардаги профилактика инспекторлари ишини ҳам рақамлаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ва тезкорлигини ошириш бўйича кўрсатмалар берди.
Мавзуга оид
11:06 / 30.10.2025
Пeтер Пеллегрини Самарқандга амалий ташриф билан етиб келди
08:48 / 30.10.2025
Шавкат Мирзиёев ЮНЕСКО 43-сессиясининг очилишида қатнашади
20:04 / 29.10.2025
Хусусий секторда банд бўлган шахсларга ҳам нафақа тўланиши йўлга қўйилади
13:52 / 29.10.2025