Азиз Воитов талон-торож ва ваколатини суиистеъмол қилишда гумонланмоқда
Олий суд матбуот хизматининг хабар беришича, собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Жиноят кодексининг 167- ва 205-моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланиб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган.

Фото: Kun.uz
Ўзбекистон Олий суди мамлакатнинг собиқ қишлоқ хўжалиги вазири Азиз Воитов қамоққа олинганини тасдиқлади.
Маҳкама матбуот хизматига кўра, жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судида бош прокурор ўринбосарининг Азиз Воитовга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисидаги илтимосномаси кўриб чиқилган.
Собиқ вазир Жиноят кодексининг 167-моддаси 3-қисми “а” банди (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 205-моддаси 2-қисми “а” бандида (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш оқибатида жуда кўп миқдорда зарар етказиш) назарда тутилган жиноятларни содир этганликда гумонланмоқда.
У Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси (ушлаб туриш асослари) тартибида ушланган.
Яшнобод туман суди 2023 йил 14 декабрдаги ажрими билан бош прокурор ўринбосарининг илтимосномасини қаноатлантирган ва гумон қилинувчи Азиз Воитовга нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳибсхонасига жойлаштирилиши белгиланган.
- 43 ёшли Азиз Воитов 2022 йил августидан 2023 йил октябригача Қишлоқ хўжалиги вазирлигини бошқарган эди.
- Kun.uz манбасига кўра, сўнгги бир ойда коррупцияга қарши курашиш тадбирлари доирасида ўнга яқин мансабдор шахс қўлга олинган. Хусусан, Бекобод тумани ҳокими Шуҳрат Мирзаев бюджет маблағларини ўзлаштирганликда, Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Саидаҳмад Султонов эса ерларни ноқонуний сотиш билан боғлиқ жиноят ишда гумонланиб қўлга олинган.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трамп Лондондаги Украина музокараларини ижобий баҳолади
Жаҳон | 09:50
-
Агар АҚШ ядро синовларини тикласа, Россия ҳам шундай қилиши мумкин – Шойгу
Жаҳон | 09:50
-
Лавров мигрантлар орасида жиноий гуруҳлар пайдо бўлишининг олдини олишга чақирди
Жаҳон | 09:49
-
Ҳиндистон Кашмирдаги терактдан кейин Покистонга чекловлар жорий қилди
Жаҳон | 09:30
Мавзуга оид

13:29 / 22.04.2025
Ҳокимларнинг гаровида қолаётган соҳа. Мақбуллаштириш жараёнидаги бедодликлар – уч фермер мисолида

07:45 / 21.04.2025
Хитой билан ҳамкорликда иссиқхоналар учун «ақлли» плёнка ишлаб чиқарилади

20:36 / 15.04.2025
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?

19:37 / 09.04.2025