Коронавирус пандемияси дунёнинг барча давлатлари иқтисодиётига салбий таъсир қилди ва келгусида карантин, изоляциялар умумий ҳаракатланиш ва миграция масалаларида жиддий чекловларга сабаб бўлишини кўрсатди. Бунинг натижасида ер юзидаги барча давлатлар дунёда ҳали юз бермаган инқироз остига келиб қолди ва ҳукуматлар фавқулодда махсус қарорлар чиқаришга мажбур бўлди. Пандемияга қарши кураш даврида иқтисодий енгиллашувлар ва ҳукуматларнинг ҳаддан ташқари кўп қарз олишлари натижасида пул ўз қадр-қийматини йўқотиши бир неча бор тезлашди ва кўп давлатларда инфляция назорат остидан чиқиб кетди. Шу туфайли АҚШ Федерал захира тизими (ФЗТ) “Миқдорий қисқариш” сиёсатини ишга тушириб, фаол равишда фоиз ставкаларини кўтариб бориши туфайли бир неча 10 йилликлардан бери биринчи марта, 2022 йил июл ойида мамлакатдаги инфляция 9,1 фоиз кўрсаткичини қайд этганидан сўнг 2023 йил 3,1 фоизгача тушди.

Jahon Insights канали экспертлари 2023 йилда халқаро молия бозорида содир бўлган энг муҳим воқеаларни таҳлил қилиб чиқди.

АҚШ топ фонд бозорлари индекси:

  • S&P500: +0,32 фоиз (йил бошидан +24,23 фоиз);
  • NASDAQ: +0,29 фоиз (йил бошидан +53,81 фоиз);
  • DJI: +0,81 фоиз (йил бошидан +13,7 фоиз).

АҚШ фонд индекслари 2023 йилдаги энг сўнгги савдо ҳафтасини кичик ўсиш билан муваффақиятли якунлади. Йиллик натижаларга эътибор қаратсак, АҚШ фонд бозори иқтисодий мураккаб даврда жуда ҳам зўр натижага эришди ва прогнозлардан анча юқори ўсиш суръатларини тақдим этди. Умуман олганда, 12 ой ичида NASDAQ 5886 пункт, Dow Jones 4542 пункт ва S&P500 индекси эса 930 пунктга кўтарилди.

Асосий қимматбаҳо металлар:

  • Олтин: +0,48 фоиз (йил бошидан  +13,11 фоиз);
  • Кумуш: -1,67 фоиз (йил бошидан  -0,74 фоиз);
  • Алюминий: +2,76 фоиз (йил бошидан +0,16 фоиз);
  • Мис: -0,19 фоиз (йил бошидан +2,01 фоиз).

Жорий йил барча қимматбаҳо металлар учун бир хил тарзда якун топмади. Олтин бир нечта махсус хусусиятларга эга бўлгани туфайли асосий қимматбаҳо металлар орасида энг баланд ўсишни қайд этди. Oлтин бир йил ичида 239 доллар, алюминий 3,8 доллар, мис эса 7 центга қимматлашди, ўз навбатида кумуш 17 сентга арзонлашди.

Нефт

  • WTI: -2,85 фоиз (йил бошидан -11,34 фоиз);