Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Франция бош вазири истеъфога чиқди
Элизабет Борн ўз лавозимини тарк этди.
Франция бош вазири Элизабет Борн истеъфога чиқишга қарор қилди.
«Элизабет Борн истеъфо ҳақида Эммануэл Макрондан сўради, президент буни қабул қилди», дейилади BFMTV хабарида.
Қайд этилишича, Макрон Борнга намунали иши учун «чин қалбдан» миннатдорчилик билдирган.
7 январ куни Франция президенти амалдаги Вазирлар Маҳкамасини қайта ташкил этиш, жумладан, бош вазир ва бир қатор муҳим идоралар раҳбарларини алмаштириш ниятида экани хабар қилинганди.
Борн кетганидан кейин Вазирлар Маҳкамасига парламент қуйи палатаси собиқ спикери Ришар Ферран, таълим вазири Габриэл Аттал, мудофаа вазири Себастян Лекорню ёки қишлоқ хўжалиги вазирлигининг собиқ раҳбари Жулиен Денорманди раҳбарлик қилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Борндан ташқари, янги иммиграция қонунини танқид қилган маданият вазири Рима Абдул-Малак ва транспорт вазири Клеман Бон ҳам ҳукуматни тарк этиши мумкин.
Мавзуга оид
09:45
Францияда Шенген визаси олиш тартиби ўзгарди
08:17 / 30.06.2026
Саида Мирзиёева: Франция билан стратегик шериклик янада мустаҳкамланади
20:54 / 28.06.2026
Францияда парашютчилар мактабига қарашли самолёт қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди
10:27 / 27.06.2026