Алишер Шодмонов узоқ муддатли таътилга чиқди
ССВ вазири ортидан унинг биринчи ўринбосари Алишер Шодмонов бетоблиги туфайли лавозимини тарк этди.
Президент администрацияси ходими Даврон Султоновга соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажариш юклатилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар бермоқда.

«Президентимизнинг тегишли қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Алишер Қаюмович Шодмонов узоқ муддатли даволаниш учун меҳнат таътилига чиқиши муносабати билан унинг вазифасини вақтинчалик бажариш Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси Ижтимоий ривожланиш департаменти соғлиқни сақлашни ривожлантириш шуъбаси мудири Даврон Тоҳирович Султонов зиммасига юклатилди», дейилади хабарда.
Алишер Шодмонов 2017–2020 йилларда соғлиқни сақлаш вазири лавозимида ишлаган.

У кейинроқ Тошкент тиббиёт академияси ректори лавозимига ўтказилган, 2023 йил августида вазирликка қайтиб, вазирнинг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.
- Бундан олдинроқ соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов ишдан кетгани хабар қилинганди. У Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланган.
- Унинг ўрнига Президент администрацияси ходими Асилбек Худаяровга соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариб туриш вазифаси юклатилган.
Тавсия этамиз
Урушга қўшилган АҚШ, «бутун Украина бизники» деган Путин – ҳафта дайжести
Жаҳон | 18:52 / 22.06.2025
Ёз жазирамаси давом этади: 10 кунлик об-ҳаво прогнози
Ўзбекистон | 17:56 / 20.06.2025
“Бадавлат аёл” лойиҳасида ким бадавлат бўляпти?
Жамият | 21:46 / 19.06.2025
Тарвуз таркибидаги нитратлар: ҳозирги тарвузларни еса бўладими?
Жамият | 17:57 / 19.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Tesla Техасда роботакси сервисини ишга туширди
Фан-техника | 01:37
-
АҚШ DeepSeek сунъий интеллект чатботини Хитой армиясига ёрдам беришда айблади
Жаҳон | 00:24
-
Президент администрациясининг қатор ходимлари лавозимдан озод этилди
Ўзбекистон | 23:33 / 23.06.2025
-
Эрон АҚШнинг Қатардаги базаларига ракета зарбаларини берди
Жаҳон | 22:55 / 23.06.2025
Мавзуга оид

14:31 / 07.05.2025
Соғлиқни сақлаш вазирининг икки ўринбосари ишдан кетди

10:26 / 12.08.2023
Алишер Шодмонов вазирнинг биринчи ўринбосари бўлиб қайтди

17:30 / 05.07.2022
“Қорақалпоғистоннинг тақдири – бу Ўзбекистоннинг тақдири” — Алишер Шодмонов

20:53 / 24.12.2020