Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Пахтакор”ни хусусийлаштириш вақтинча тўхтатилди
“Пахтакор футбол клуби” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улушини сотиш бўйича оммавий савдо жараёнлари вақтинчалик тўхтатилди.
Фото: Tribuna.uz
Давлат активларини бошқариш агентлиги хабарига кўра, “жамоатчилик томонидан билдирилган фикрларни ўрганган ҳолда” шундай қарорга келинган.
Агентлик “Пахтакор”нинг хусусийлаштирилиши ҳақида кеча, 17 январ куни эълон берган эди.
Харидорга қуйидаги талаблар қўйилиши маълум қилинганди:
- футбол клубининг фаолиятини сақлаб қолиш, ривожлантириш ва халқаро даражага олиб чиқиш;
- футбол клуби балансидаги барча спорт объектларидан, шу жумладан, футбол майдонидан фақатгина спорт фаолияти йўналишларида фойдаланиш;
- “Пахтакор” футбол клуби академияси фаолиятини сақлаб қолиш ва ривожлантириш.
“Пахтакор” хусусийлаштирилиши эълон қилингач, Тошкент шаҳри марказидаги 24 гектардан зиёд майдонни эгаллаган стадион ва спорт инфратузилмаси ҳам клуб билан бирга қўшиб сотилиши танқидларга сабаб бўлаётган эди.
Мавзуга оид
11:37 / 28.05.2026
“UzChasys” заводидаги 70 фоизлик давлат улуши қарийб 333 млрд сўмга сотилди
20:45 / 15.05.2026
Қурилиш вазирлиги биноси 196 млрд сўмга сотилди. Бу дастлабки хусусийлаштиришдан 14 млрд сўмга юқори нарх
12:32 / 13.05.2026
IPO якунлари: Миллий инвестиция жамғармасининг 31 фоизи 603,6 млн долларга сотилди
17:43 / 25.04.2026