11 январ куни Россиянинг Пенза вилоятида, 16 январ куни эса Самара вилоятида ичида ҳамюртларимиз бўлган енгил автомобил иштирокида дахшатли авариялар содир бўлди. 10 нафар ўзбекистонлик вафот этди, яна 6 нафари турли даражада жароҳатлари олди.
Ўтган 2023 йил йилда ҳам Россия ҳудудларида ўзбекистонлик йўловчилари бўлган енгил автомобил минивен ёки автобуслар ишитрокида аянчли оқибатларга олиб келган йўл транспорт ҳодисалари кузатилди.
Жабрланаётганларнинг аксарияти ишлаш ва пул топиш учун Россия шаҳарларига йўл олган ҳамюртларимиздир. Хўш, нега улар бир мунча хавфсиз бўлган самолёт ёки поезд каби транспорт хизматлари бўла туриб, хатарли, ҳамда машаққатларга бой йўл усти транспортларини танлашмоқда?
Енгил автомобилларга миниб, насиба излаганча ўзга юртларга отланган ҳамюртларимиз билан суҳбатлашдик. Манзилимиз эса “Ғишткўприк” Ўзбекистон-Қозоғистон чегара ўтказиш пункти бўлди.
“2 нафар ҳайдовчи алмашиб 3 кун юрамиз. Кўп ҳайдовчилар қишки балонни тақмай чиқяпти, [йўлларда қор кўп, муз бор, шунинг эвазига яҳмалак бўлиб автоҳалокат бўляпти”, – дейди Қашқадарёдан Москвага кетаётган ҳайдовчи.
“Йўлдаги энг катта қийинчилик бу – тирбандликлар. Кейин йўлларда музламалар учраб туради. [Йўлларда] автоҳалокат бўладиган жараённи кузатолмаймиз-у, лекин йўлда музламалардан чиқиб кетган автомобиллар учраб туради, кўп бўлади. Ухлаб қолиш ҳам сабаб бўлади, лекин асосан шу музламалардан-да”,– деди Исфарадан Ростовга йўл олган тожикистонлик фуқаро.
Москвага қатновчи андижонлик ҳамюртимиз бу йўллардаги музламаларни тузлар орқали эритиш кераклиги ёки махсус машиналар билан тозаланишини таклиф қилди.
“[Йўлларга] қор курайдиган машина қўйиш керак. Бу автоҳалокатларнинг олдини олади-да. ЙТҲларига асосан тезлик, ухлаб қолиш сабаб бўлади”,– деди у.
“Йўл яхши бўлса, 2 кун юрамиз. Агар йўл ёмон бўлса, 3 кун бўлади. [Россияга] Тез-тез қатнаб тураман. Йўкира нархлари 100 доллар, энг арзони 1 млн – 1 млн 300 минг сўм.


















