76 та қоидабузарлиги бор ҳайдовчи қарийб 31 млн жарима тўлади
Наманганлик ҳайдовчи асосан тезликни ошириш ҳамда йўл чизиқларини босиш билан боғлиқ қоидабузарликларни содир қилган.

Фото: МИБ
МИБнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан кўп миқдорда йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчидан жарималар ундирилган. МИБ матбуот хизматининг Kun.uz’га тақдим қилган маълумотга кўра, ҳайдовчи 76 та қоидабузарлик қилиб, жарималарни вақтида тўламай келган.
МИБ ишчи гуруҳ томонидан ўтказилган тадбирда қоидабузар ҳайдовчининг машинаси вақтинчалик жарима майдончасига жойлаштирилган. Маълум бўлишича, ҳайдовчи ўзи бошқарувидаги машинада асосан тезликни белгиланган меъёрдан ошириш ҳамда йўл чизиқларини босиб ҳаракатланиш билан боғлиқ қоидабузарликларни содир қилиб келган.
Қўлланган жарималарни эса 60 кун ичида тўланмагач, ҳужжатлар МИБ Наманган шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушган. Давлат ижрочиси томонидан ҳайдовчи қарздорликни бартараф этиш юзасидан огоҳлантирилган.
Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида ҳайдовчи 30,8 млн сўм жаримани тўлаб, қарздорликни тўлиқ бартараф қилган.
Олдинроқ 50 марта камера ва радарларга тушган қоидабузар жарима баённомаларидан коллекция йиғаётгани хабар қилинганди.
Мавзуга оид

18:39 / 14.05.2025
Наманган шаҳар ҳокими билан радарлар масаласида “ўчакишган” подполковник бошқа ишга ўтказилди

08:31 / 09.05.2025
Ҳудудларда қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

14:57 / 08.05.2025
Тошкентда мингдан ортиқ одамни чув туширган шахс ушланди

17:00 / 03.05.2025