Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Исроил фаластинликлар ўрнига Ўзбекистондан ишчи ёллаши мумкин
Улар қурилиш майдонларида ишлаган фаластинликлар ўрнини тўлдириши режалаштирилмоқда.
Фото: AFP
Исроил ҳукумати 4 феврал куни Ҳиндистон, Шри-Ланка ва Ўзбекистондан 65 минг хорижлик ишчи олиб келишини маълум қилди. Бу ҳақда Reuters ёзди.
Қайд қилинишича, Исроил фаластинлик ишчилар ўрнини хорижликлар билан тўлдирмоқчи.
2023 йил 7 октябр куни ҲАМАС ҳаракати Исроилга ҳужум қилганидан кейин, қурилиш майдончаларида ишлаётган 72 мингга яқин фаластинлик ишчи хавфсизлик нуқтаи назаридан мамлакатдан чиқариб юборилган.
Ҳозир қурилиш соҳасида 20 мингга яқин хорижлик ишчи қолган, оқибатда мамлакатдаги қурилиш майдонларининг деярли ярми ишчи кучи танқислиги сабабли ёпилган.
Исроил уй-жой вазирлиги вакилининг сўзларига кўра, яқин ҳафталарда чет эллик ишчиларнинг янги гуруҳи келиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
18:02 / 01.05.2026
Инфантино жонли эфирда Исроил ва Фаластинни яраштиришга уринди
09:38 / 30.04.2026
Ғазо сценарийси: Исроил Ливан жанубини текислаб ташламоқда
20:54 / 28.04.2026
Зеленский Исроилни ўғирланган донни сотиб олишда айблади
19:07 / 27.04.2026