Қашқадарёда кўприк қулаб тушди
Бунга айланма йўлдан ҳаракатланиш ўрнига носоз кўприкдан ўтмоқчи бўлган юк машинаси ҳайдовчиси сабаб бўлган

Фото: Муборак тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
Қашқадарё вилояти Муборак туманида тепасига оғир автотранспорт чиққан кўприк қулаб тушган. Туман ҳокимлиги ахборот хизматининг хабар беришича, ҳодиса бугун, 16 феврал куни содир бўлган.
Маълум қилинишича, Муборак тумани ҳудудидан ўтувчи “Муборак – Помуқ – Аланг – Нишон” автомобил йўлининг 17-километрида, 1982 йилда (зовур устида) қурилган кўприк оғир юк мунтазам ҳаракатланиши натижасида носоз ҳолатга келиб қолган.
Ҳозирда кўприкдан ҳаракатланиш тўлиқ чекланган, ахборот берувчи йўл белгилари ўрнатилган ва автотранспорт ҳаракати учун вақтинчалик айланма йўл ташкил қилинган.
Бироқ 2024 йил 16 феврал куни оғир автотранспорт воситаси айланма йўлдан эмас, носоз кўприкдан ҳаракатланиши оқибатида унинг темир-бетон плиталари синган ва қулаб тушган. Содир бўлган ҳодисада салбий ҳолат кузатилмаган.
Қайд этилишича, 2024 йилда мазкур кўприкни қайта қуриш белгиланган бўлиб, йилнинг 2-чорагида тўлиқ қайта қурилиб фойдаланишга топширилиши режалаштирилмоқда.
Тавсия этамиз
АҚШда хатолик туфайли 400 йилга қамалган эркакка 1,7 млн доллар компенсация тўланди
Жаҳон | 23:34 / 04.07.2025
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Сўнгги янгиликлар
-
SEVEN DATES PREMIUM: инқилобий Италия соғлиқ учун ичимлиги МДҲ бозорида
Жамият | 19:00
-
Тошкентда юк машинаси автобус бекатига бориб урилди
Ўзбекистон | 18:43
-
АҚШда ноқонуний мигрантлар сақланадиган «изолятор»лар сони салкам 60 тага ошди
Жаҳон | 18:42
-
Путин Старовойтни транспорт вазирлигидан бўшатди. Кўп ўтмай унинг жасади топилди
Жаҳон | 18:31
Мавзуга оид

16:10 / 01.07.2025
Инқироз манзаралари: нураб ётган иссиқхоналар – ҳар бир ҳудудда

23:00 / 30.06.2025
Қашқадарёдаги иккита дўконда ёнғин чиқди

12:58 / 28.06.2025
Малайзия Қашқадарёда кичик гидроэлектр станцияларини қуради

19:16 / 20.06.2025