Қўштепа туманига янги ҳоким тайинланди
2018 йилдан буён туманга раҳбарлик қилган Илёсбек Новиков ишдан кетган.
Анваржон Абдуллаев Қўштепа тумани ҳокими этиб тайинланди. Бу ҳақда Халқ депутатлари Қўштепа туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилинди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров иштирок этган сессияда лавозимидан озод этилган Илёсбек Новиков ўрнига янги туман ҳокимини тайинлаш билан боғлиқ ташкилий масала кўрилди.
Вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров томонидан тақдим этилган Анваржон Алиевич Абдуллаев номзоди Қўштепа тумани депутатлари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди ва ҳозирга қадар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаб келган Анваржон Абдуллаев Қўштепа тумани ҳокими этиб тасдиқланди.
Анваржон Абдуллаев 1982 йилда Ўзбекистон туманида туғилган. 2004 йилда Фарғона политехника институтини тамомлаган. 2004–2014 йиллар давомида Қўқон шаҳар статистика бўлимида, 2014–2022 йилларда Фарғона вилояти, Ўзбекистон ва Данғара тумани ҳокимликларида масъул лавозимларда, 2022–2023 йилларда эса Фарғона вилояти маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи бўлиб ишлаган.
2023 йилдан тайинловга қадар вилоят Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бош бошқармаси бошлиғи бўлиб фаолият кўрсатиб келаётганди.
Илёсбек Новиков Қўштепа туманига 2018 йил июнида раҳбар этиб тайинланганди.
2024 йил январ ойи охирида президент Шавкат Мирзиёев 2023 йилда 16 та туманда бирорта кўп қаватли уй-жой қурилмагани, ҳокимлар буни режа ҳам қилмаганини айтган ва бош вазирга мазкур туманлар ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқишни топширганди. Бу ҳокимлар орасида Новиков ҳам бор эди.
Ўша йиғилишда танқидга учраган Бағдод тумани ҳокими Юсуфжон Ҳусайинов ҳам ишдан кетган. Унинг ўрнига Ғанижон Солиев тайинланган.
Мавзуга оид
15:35 / 05.11.2024
Россия армиясига ёлланган яна бир ўзбекистонлик 5 йилга қамалди
16:31 / 04.11.2024
Ўзбекистоннинг Индонезиядаги янги элчиси тайинланди
19:18 / 02.11.2024
Арчазордан топилган одам боши – Қўштепадаги қотиллик тафсилоти
15:44 / 01.11.2024