Деҳқонобод туманига янги ҳоким тайинланди
Деҳқонободга 4 ой ҳокимлик қилган Акром Сулаймонов лавозимидан озод қилинди. Унинг ўрнига Кўкдала тумани ИИБ бошлиғи туман ҳокими этиб тайинланди.
Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, шу пайтгача Кўкдала тумани ИИБ бошлиғи лавозимида ишлаб келган Шерзод Шокиров Деҳқонобод тумани ҳокими этиб тайинланган. У 1982 йилда Косон туманида туғилган.
Маълумот учун, 2023 йил октябр ойида Деҳқонобод туманига ўша пайтгача Шаҳрисабз шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келган Акром Сулаймонов ҳоким этиб тайинланганди.
Бироқ у 4 ой ишлагандан сўнг вазифасидан озод қилинган. Бу ҳақда энг аввал унинг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифаси орқали хабар берди.
Акром Сулаймонов постида ишдан олиниши сабабларини келтирмаган. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари тарқатган хабарда ҳам ҳеч нарса дейилмаган.
Мавзуга оид
09:51 / 05.11.2024
Деҳқонобод тумани ҳокими ўринбосари тезкор тадбирда қўлга олинди
14:01 / 13.10.2024
“Кўп нарса ҳокимларнинг савиясига боғлиқ” — ватанга қайтган инвестор қандай тўсиқларга учради?
19:17 / 30.09.2024
Бунақада соҳада ким қолади? Янгибозор ҳокими мисолида деҳқонларга муносабат
16:56 / 25.09.2024