07:33 / 24.02.2024
1581

Куба ва Австралия элчиси Ўзбекистон ташқи ишлар вазирига ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди

Куба ва Австралиянинг Ўзбекистондаги элчиси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди. 

Фото: ТИВ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири хабарига кўра, Кубанинг Ўзбекистондаги элчиси этиб тайинланган Карлос Вальдес де ла Консепсён билан ўзаро муносабатларни қатор соҳаларда янада ривожлантириш, айниқса, товар ва хизматлар экспортини рағбатлантириш масалалари муҳокама қилинган.

Шунингдек, Австралиянинг Ўзбекистондаги элчиси Жон Гиринг билан учрашув кун тартиби ўзаро савдони кенгайтириш, ҳамкорликнинг янги имкониятларини излаш ҳамда айрим минтақавий ва халқаро масалаларни қамраб олган.

Top