Қашқадарёда тиктокер 10 суткага қамалди
У майда безорилик ва миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатишда айбдор деб топилган.
Қашқадарё вилоятида туғилган Сардор Сафарбоев жиноят ишлари бўйича Нишон тумани судининг 2024 йил 21 февралдаги қарори билан 10 суткага қамалди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти судларининг расмий канали хабар берди.
Қайд қилинишича, 1998 йилда Қашқадарё вилоятида туғилган, вақтинча ишсиз, TikTok ва YouTube ижтимоий тармоғида Sardor gangster тахаллуси билан чиқишлар қилиб келган, муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган Сардор Сафарбоев жиноят ишлари бўйича Нишон туман судининг 2024 йил 21 февралдаги қарори билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (майда безорилик) ва 184-3-моддасида (миллий, ирқий, этник ёки диний адоватни тарғиб қилувчи материалларни тайёрлаш, сақлаш ёки тарқатиш) назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир этган деб топилиб, унга нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
23 феврал куни Қашқадарё вилоят судининг жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати томонидан С.Сафарбоевнинг шикояти апелляция тартибида кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти эса қаноатлантирилмасдан қолдирилган.
Тавсия этамиз
«Баъзилар учун геноцид даромадли» — БМТ эксперти бутун дунёни Исроил билан савдони тўхтатишга чақирди
Жаҳон | 18:56 / 04.07.2025
40 даража иссиқ: бунақа пайтда ходимлар қандай ҳуқуқларга эга?
Жамият | 17:15 / 03.07.2025
Иссиқдан қандай сақланиш керак? – ЖССТ тавсиялари
Ўзбекистон | 16:06 / 02.07.2025
Нима учун Кореяни танлаш ёки танламаслик керак? | SUBYEKTIV
Жамият | 19:02 / 30.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
АҚШда қулликни бекор қилиш ҳақидаги ҳужжат 13,7 млн долларга сотилди
Жаҳон | 17:41
-
Россия «Толибон»ни тан олди, Трамп Путиндан хафа – ҳафта дайжести
Жаҳон | 17:13
-
Жанубий Корея прокуратураси собиқ президентни яна ҳибсга олишни сўрамоқда
Жаҳон | 17:11
-
Яман ҳусийчилари Исроил пойтахти аэропортига ракета зарбасини берди
Жаҳон | 16:07
Мавзуга оид

22:35 / 05.07.2025
Тошкентда тиланчилик билан шуғулланган 70 кишига маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

16:10 / 01.07.2025
Инқироз манзаралари: нураб ётган иссиқхоналар – ҳар бир ҳудудда

23:00 / 30.06.2025
Қашқадарёдаги иккита дўконда ёнғин чиқди

12:58 / 28.06.2025