Фарғонадаги «Ёшлар кўли» Спорт вазирлигига қайтарилади – Давактив агентлиги
Kun.uz суриштирувидан сўнг Фарғона шаҳри марказидаги «Ёшлар кўли» Спорт вазирлигига қайтариладиган бўлди. Давактив агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишда Фарғона шаҳри марказидаги «Ёшлар кўли»нинг 24 кунлик фирмага уй, меҳмонхона, ресторан ва савдо мажмуаси қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бириктириб беришда бир қатор қонун талаблари бузилгани аниқланган.

Фото: Kun.uz
Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг қарори билан Unays Building МЧЖга фойдаланиш ҳуқуқи билан бериб юборилган Фарғона шаҳридаги собиқ «Ёшлар кўли» Спорт вазирлигига қайтарилади. Бу ҳақда Давлат активларини бошқариш агентлиги хабар берди.
«Олинган маълумотларга кўра, Фарғона вилояти ҳокимининг 2024 йил 29 январдаги тегишли қарорига асосан Фарғона шаҳар, «Ойбек» МФЙ ҳудудида жойлашган собиқ «Ёшлар кўли» бино-иншоотлари Unays Building МЧЖга инвестициявий ва ижтимоий лойиҳаларни амалга ошириш учун фойдаланиш ҳуқуқи билан берилгани, яъни сотилмагани маълум бўлди.
Мазкур масалага аниқлик киритиш бўйича ўрганишларда ушбу объект Спорт вазирлиги томонидан самарали фойдаланиш учун Фарғона шаҳар ҳокимлиги балансига Фарғона вилоят ҳокимининг 2022 йил 30 декабрдаги қарорига асосан ўтказиб берилгани, бироқ ҳокимлик томонидан объектга нисбатан кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмагани аниқланди.
Ушбу ҳолатда, «Давлат мулкини бошқариш тўғрисида»ги қонун билан белгиланган тартиб талаблари бажарилмаган.
Хусусан, қонун талабларига кўра, давлат кўчмас мулк объектларини, идоравий мансублигидан қатъи назар, оператив бошқарув ҳуқуқи асосида бир давлат муассасаси ёки давлат унитар корхонасидан бошқа давлат муассасаси ёки давлат унитар корхонасига ўтказиш тўғрисида қарор Давактив агентлиги томонидан тегишли давлат органлари билан келишувга кўра қабул қилиниши белгиланган.
Шунга кўра, амалдаги қонунчилик билан белгиланган тартиблар бузилгани муносабати билан Давактив агентлиги томонидан Спорт вазирлигига объектни Спорт мактаби балансига қайтариб олиш, Фарғона вилояти ҳокимлигига объектни Фарғона шаҳар ҳокимлиги балансига ўтказиш ва Unays Building МЧЖга фойдаланишга бериш тўғрисидаги қарорни бекор қилиш бўйича жорий йил 6 март куни тегишли кўрсатмалар юборилди», дейилади Давактив агентлиги хабарида.
Қўшимча қилинишича, агентлик томонидан ушбу давлат мулки объектини тегишли Спорт мактаби балансига қайтариш масаласи қатъий назоратга олинади.
- Kun.uz олдинроқ Хайрулло Бозоровнинг қарорига кўра Фарғона шаҳри марказидаги «Ёшлар кўли» меҳмонхона, ресторан, савдо мажмуаси ҳамда кўп қаватли турар жой бинолари қуриш учун ташкил этилганига 24 кун бўлган Unays building МЧЖга доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бириктириб берилгани юзасидан суриштирув эълон қилганди.
- Суриштирувдан сўнг Фарғона вилояти ҳокимининг қарори ижтимоий тармоқларда эътирозларга сабаб бўлди ҳамда фаоллар «Ёшлар кўли» фарғоналикларга қайтарилиши кераклиги ҳақида ёзишди.
Тавсия этамиз
Ўзбекистонда тўй қилиш тартиби янгиланади
Ўзбекистон | 17:03 / 22.04.2025
Қулупнайчилар қишлоғи: Ўқчидан репортаж
Жамият | 15:15 / 22.04.2025
Осиё кубоги ғолиблари тантанали кутиб олинди — фото
Спорт | 23:22 / 21.04.2025
Трамп Путинга муҳлат берди, Франция Фаластинни тан олмоқчи — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 17:10 / 21.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Андижонда зилзила юз берди
Ўзбекистон | 17:40
-
Истанбулдаги зилзилада кучли қўрқув туфайли Ўзбекистон фуқароси вафот этди
Жамият | 17:25
-
Чилонзорда янги пиёдалар йўлаги устидан «брусчатка» тўшалмоқда
Жамият | 17:12
-
Илон Маск ва молия вазири Скотт Бессент Оқ уйда жанжаллашиб кетди — Axios
Жаҳон | 17:05
Мавзуга оид

09:52 / 28.02.2025
Гулистон тумани ҳокими ўзгарди

15:39 / 24.02.2025
Оёқости бўлган қонунлар ва йўқ қилинган яшил жамоат парки: “Аждар юрак” ҳокимга чора кўриладими?

09:49 / 15.02.2025
Ҳокимлар энди ҳар ой тарбияси оғир ёшлар билан учрашади

23:02 / 23.01.2025