Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонадаги ЙТҲда ҳалок бўлганлар сони ошди
Данғара туманида Cobalt йўл четида кетаётган пиёдаларни уриб юбориши оқибатида шифохонага ётқизилган уч кишидан икки нафари вафот этди. Шу тариқа, қурбонлар сони 4 нафарга етди. Ҳайдовчи қамоққа олинган.
Данғара туманида содир бўлган ЙТҲ қурбонлари сони ошди. Бу ҳақда Фарғона вилояти ИИБ расмий муносабатида маълум қилинди.
Вилоят ИИБга кўра, 2024 йил 20 феврал куни фуқаро Ш.В. Cobalt машинасини “Қўқон-Мулкобод-Гулбоғ-Пунган” автомобил йўлининг Данғара туманидан ўтган қисмида бошқариб кетаётиб, бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг четида ҳаракатланиб кетаётган 5 нафар пиёдаларни уриб юборган. Ҳайдовчи ҳодиса жойидан яширинган.
ЙТҲ оқибатида Ў.И. ва К.И. ҳодиса жойида вафот этган. Д.И., Ў.Ё. ҳамда Ш.Ж. турли даражада тан жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган. Аммо кўрсатилган тиббий ёрдамга қарамасдан Д.И. ва Ў.Ё. ҳам олган тан жароҳати оқибатида шифохонада вафот этган.
Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (Транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳайдовчи Ш.В.га нисбатан қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
09:00 / 05.07.2026
Мундиалдаги дебютга расмий баҳо, қимматлаётган бензин ва ўпирилган дамба — ҳафта дайжести
13:12 / 04.07.2026
“Malibu болани 100 метргача судраб кетган” – Андижондаги мудҳиш ҳодиса тафсилотлари
10:30 / 04.07.2026
Қашқадарёда тормози ишламай қолган юк машинаси 9 та автомобилни уриб кетди
11:10 / 01.07.2026