Сайхунобод туманига янги ҳоким тайинланди
Анвар Каримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. “Микрокредитбанк” минтақавий филиали бошлиғи Комил Муллажонов туманга ҳоким этиб тайинланди.

Фото: Сирдарё вилояти хокимлиги
Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманига янги ҳоким тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар бермоқда.
Сайхунобод тумани ҳокими Анвар Каримов бошқа ишга ўтиши муносабати билан лавозимидан озод этилди. Бугунга қадар «Микрокредитбанк» Сирдарё вилояти минтақавий филиали бошлиғи сифатида фаолият юритиб келган Комил Муллажонов туманга ҳоким этиб тайинланди.
Комил Муллажонов 1990 йилда Сайхунобод туманида туғилган. 2012 йил Тошкент давлат иқтисодиёт университетини, 2017 йил Банк-молия академиясини тамомлаган.
У фаолияти давомида «Ўзсаноатқурилишбанк» бош мутахассиси, бўлими бошлиғи, банкнинг Сирдарё минтақавий филиали бошлиғи лавозимларида ишлаган.
Анвар Каримов 2019–2023 йилларда Сирдарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари бўлган, 2023 йил давомида аввалига ярим йилдан ошиқ вақт давомида иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари бўлиб ишлаган, август ойида қишлоқ хўжалиги вазирига ўринбосар этиб тайинланган, ноябр ойидан буён Сайхунобод тумани ҳокими эди.

Тавсия этамиз
Гўшт нархи ошиши: қўшни мамлакатларда вазият қандай?
Иқтисодиёт | 20:36 / 15.04.2025
ЕОИИ Марказий Осиё интеграциясига монелик қилувчи омил бўлиши мумкин — Фарҳод Толипов
Ўзбекистон | 19:45 / 15.04.2025
Инфляцияни ўлчаш: нархлар қандай кузатилади?
Ўзбекистон | 19:31 / 15.04.2025
Жонни хатарга қўйиб... “Ошқозон”сиз озиш орзуси ҳақида
Жамият | 17:46 / 15.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
ЕЧЛ. "Арсенал" жавоб ўйинида ҳам "Реал"ни енгди, "Интер" "Бавария" билан дуранг қайд этиб, яримфиналга чиқди
Спорт | 02:04
-
Лондон ва Париж мигрантлар алмашинуви бўйича келишувни муҳокама қилмоқда
Жаҳон | 01:01
-
Россияда давлатга хиёнат учун судланганлар сони СССР давридан бери рекорд кўрсаткичга чиқди
Жаҳон | 00:29
-
Хоразмда фуқароларга сохта диплом олиб берган шахс ушланди
Жамият | 23:57 / 16.04.2025
Мавзуга оид

20:45 / 15.04.2025
Сирдарё вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

17:07 / 07.04.2025
Зайнилобиддин Низомиддинов туман ҳокими бўлди

15:56 / 26.03.2025
Сирдарёда стадионда одамлар устига ҳайдалган Captiva аукционда сотилиб, пули давлат ҳисобига ўтказилди

16:38 / 18.03.2025