13:37 / 15.03.2024
888

Ўзбекистон элчиси Венгрия ТИВга ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди

Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Ойбек Шахавдинов Венгрия Ташқи ишлар вазирлиги Протокол хизмати раҳбари Анет Варгога ишонч ёрлиқлари нусхаларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё".

Фото: Дунё

Учрашувда томонлар Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантиришга кўмаклашишдан ўзаро манфаатдорлик билдирдилар, шунингдек, бўлажак алоқалар ва турли даражадаги тадбирлар жадвалини муҳокама қилди.

Ойбек Шахавдинов Венгрияга 7 март куни келди. У Ўзбекистоннинг қароргоҳи Будапештда бўлган биринчи элчиси ҳисобланади.

Дипломат Бирмингем университети (Буюк Британия), Тошкент давлат юридик университети (магистратура), Москва давлат халқаро муносабатлар институтининг (МДХМИ) таржимонлар тайёрлаш курсини тамомлаган. 2004 йилдан буён ТИВ тизимида фаолият кўрсатиб келмоқда. 

Ўтган йиллар давомида Тошкентдаги Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бошлаган, сўнгра ТИВнинг Европа давлатлари билан ҳамкорлик бошқармасида референтликдан бошқарма бошлиғи сингари дипломатик хизматнинг барча босқичларини босиб ўтган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Брюсселдаги элчихонасида ишлаган. Будапештга тайинланишидан олдин у ТИВнинг Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

Top